Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 20.11.2019



15:12:04 (GMT +5), Чр, 20 ноя 2019

Адлия вазири Р.Давлетов БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси билан учрашди

Аҳамият беринг

Адлия вазири Р.Давлетов БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси билан учрашди

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян билан учрашди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян билан учрашди.

Маълумот учун: БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачисининг юртимизга илк расмий ташрифидан кўзланган мақсад ҳукуматимиз томонидан судьялар ва прокурорлар мустақиллигини, шунингдек, юридик касбни эркин амалга оширилишини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишишдан иборат. Ташриф якуни бўйича махсус маърузачи 2020 йил июнь ойида Женевада Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга хулоса ва тавсиялардан иборат маърузасини тақдим этади.

Томонлар Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларни бажариши ва БМТ шартнома органлари ва махсус тартиб-таомиллари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув чоғида Махсус маърузачига мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари тўғрисида батафсил маълумот берилди. Хусусан, адвокатура ва юридик хизматлар тизими, медиация институти, юридик кадрлар тайёрлаш, аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш, коррупцияга қарши кураш, жиноят, жиноят-процессуал ва фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш тизимини йўлга қўйиш каби соҳалардаги устувор вазифалар ва амалга оширилган ишлар хусусида сўзлаб берилди.

Хусусан, 2017 йилда конституциявий ислоҳот ўтказилиб, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида фаолият юритган Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси ўрнида Судьялар олий кенгаши ташкил этилди. Судьялар олий кенгашининг мустақиллиги ва шаффофлигини таъминлаш учун унга конституциявий мақом берилди.

Эксперт суд органлари мустақиллигини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича кенг ваколатларга эга Судьялар олий кенгаши тузилганини олқишлади ва судьяларни тайёрлаш, танлаш, лавозимларга тавсия этиш, уларнинг этикаси ва интизомига жавоб берадиган ушбу орган фаолиятини мустаҳкамлаш бўйича амалий таклифлар билдирди. Учрашув чоғида Махсус маърузачи адвокатлар фаолияти мустақиллигини таъминлаш бўйича ҳуқуқий кафолатлар билан ҳам қизиқди.

Эслатиб ўтамиз, миллий тизим ҳолатини баҳолаш учун Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачисини таклиф этиш истаги ҳақида 2018 йил май ойида Женевада бўлиб ўтган БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 30-чи сессиясида маълум қилинган эди.