Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2019



09:32:55 (GMT +5), Яш, 20 окт 2019

#Тайинлов

Аҳамият беринг

#Тайинлов

Тошкент давлат юридик университетига янги проректор тайинланди


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Тошкент давлат юридик университетига янги проректор тайинланди

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Рустамбеков Исламбек Рустамбекович Тошкент давлат юридик университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

И. Рустамбеков 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтининг магистратура йўналишини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос, юридик фанлари доктори.

У меҳнат фаолиятини 2010 йилда Тошкент давлат юридик институти аспиранти лавозимидан бошлаб, 2010-2013 йилларда Тошкент давлат юридик институти “Халқаро хусусий ҳуқуқ” кафедраси ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, 2013-2017 йилларда Тошкент давлат юридик университетининг “Халқаро тижорат ҳуқуқи” кафедраси мудири, 2017-2017 йилларда Тошкент давлат юридик университети Бизнес ҳуқуқи кафедраси мудири, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Фуқаролик жамияти институтлари бошқаруви кафедраси мудири, 2018 йил (апрель-июнь)да Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимларида ишлаган.

И.Рустамбеков шу кунга қадар вазирликнинг Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Исламбек Рустамбековични ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.