Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2019



09:02:20 (GMT +5), Яш, 20 окт 2019

Адлия вазирининг янги ўринбосарлари жамоага таништирилди

Аҳамият беринг

Адлия вазирининг янги ўринбосарлари жамоага таништирилди

Бугун Адлия вазирлигида адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Бугун Адлия вазирлигида адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда марказий аппарати, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ҳамда Тошкент давлат юридик университети ходимлари қатнашди.

Йиғилишда интеллектуал мулк ва юридик кадрларни тайёрлаш йўналишидаги мавжуд холат, соҳадаги камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида сўз борди. Адлия вазирлиги ва унинг тизимларида фаолият юритувчи кадрларга қўйилаётган талаблар, уларга юклатилаётган вазифаларга масъулият билан ёндошишлари, давлатимиз раҳбари томонидан билдирилаётган ишончни оқлаш йўлида астойдил меҳнат қилишлари, соҳа йўналишлари бўйича ўз устиларида тинмай изланишлари кераклиги таъкидланди. Шунингдек, Р.Давлетов Адлия органлари ва муассасалари халқимиз учун ишончли, ҳалоллик ҳукм сурган адолат масканига айланиши зарурлигини қайд этди.

Тадбир давомида йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 19 сентябрида имзоланган қарорга мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари – Тошкент давлат юридик университети ректори этиб Хакимов Рахим Расулжонович, адлия вазирининг ўринбосари – Интеллектуал мулк агентлиги директори сифатида эса Абдусаттаров Тулкин Сайфуллаевичлар тайинлагани маълум қилинди ва жамоага таништирилди.

Шу билан бирга, адлия вазирининг буйруғи билан Исламбек Рустамбекович Рустамбеков вазирликнинг Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи лавзомидан озод этилиб, унинг Тошкент давлат юридик университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинлангани эълон қилинди.

Фурсатдан фойдаланиб, Адлия вазирлиги жамоаси  Рахим Расулжонович, Тулкин Сайфуллаевич ва Исламбек Рустамбековичларни ушбу масъулиятли лавозимларида ва келгуси ишларида муваффақият тилайди.