Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2019



08:48:04 (GMT +5), Яш, 20 окт 2019

Адлия вазирига бир вақтнинг ўзида икки ўринбосар тайинланди

Аҳамият беринг

Адлия вазирига бир вақтнинг ўзида икки ўринбосар тайинланди

Хакимов Рахим Расулжонович Президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари – Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Хакимов Рахим Расулжонович Президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари – Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди

Р. Хакимов 1983 йилда Наманган вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2003 йилда Наманган давлат университетини, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. Юридик фанлари доктори.

Р. Хакимов ўз меҳнат фаолиятини 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи етакчи илмий ходими лавозимидан бошлаган.

2017 йил декабрь ойидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг директори (жамоатчилик асосида), 2018 йил июль ойидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг раиси лавозимларида ишлаб келган.

Рахим Хакимов оилали. 3 нафар фарзанди бор.

Абдусаттаров Тулкин Сайфуллаевич Президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари – Интеллектуал мулк агентлиги директори этиб тайинланди

Т. Абдусаттаров 1978 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Самарқанд давлат университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фалсафа ва ҳуқуқ институти кичик илмий ходими лавозимидан бошлаган.

2019 йил март ойидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси лавозимида фаолият юритган.

Тулкин Абдусаттаров оилали. Ўғил ва қиз фарзанди бор. 

Адлия вазирлиги жамоаси  Рахим Расулжонович ва  Тулкин Сайфуллаевичларни ушбу масъулиятли лавозимларида муваффақият тилайди.