Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2019



09:31:50 (GMT +5), Яш, 20 окт 2019

Сайёр қабул: қиймати 2 миллиард 600 миллион сўмлик лойиҳа бўйича қилинган мурожаат жойида ҳал этилди

Аҳамият беринг

Сайёр қабул: қиймати 2 миллиард 600 миллион сўмлик лойиҳа бўйича қилинган мурожаат жойида ҳал этилди

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган.

Ушбу фармон тадбиркорларнинг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш сифати ва тезкорлигини ошириш, улар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлаш, уларнинг қонуний талабларини амалий ва самарали рўёбга чиқариш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига реал ҳиссани кўпайтириш, аҳолининг иш билан бандлигини ошириш ва унинг моддий фаровонлигини ўстиришни таъминлайди.

Мазкур Фармон билан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилди. Ушбу қабулхоналар мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари ва бинолар, кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этиш каби вазифаларни амалга оширади.

Фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, жойларда тадбиркорлик фаолияти субъектлари билн учрашувлар ташкил этиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг қонуний ечимини топиш мақсадида Ўзбекистон Респуликаси Адлия вазирлиги раҳбарияти томонидан жорий йилнинг 18 сентябрь куни Андижон вилоятида тадбиркорлик фаоляити субъектлари билан учрашув ўтказилди.

Дастлаб адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида бўлиб, тумандаги барча тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда республика Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси каби қатор ташкилот вакиллари иштирок этди.

Тадбиркорлар билан учрашув давомида жами 150дан ошиқ мурожаатлар қабул қилиниб, мурожаатларни соҳалар кесимида таҳлил қилинганда мурожаатларнинг аксарияти банк соҳасига, ер ажаратиш, муҳандислик ва коммуникация соҳасига, тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги мулкий низоларга, ҳокимият ҳатти ҳаракатсизлигига ва бошқа соҳаларга тўғри келади.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Хўжаобод туманида фаолият юритиб келаётган “Кристал Колор текстил” МЧЖ ва “BARCHINOY” хусусий корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан жойига чиққан ҳолда танишди, муаммолар ўрганилди. Тадбиркорнинг брендини ҳимоя қилишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур чоралар кўрилиши белгилаб олинди.

Таъкидлаш жоизки, бўлиб ўтган сайёр учрашувлар натижасиз бўлмади. Хусусан, учрашув давомида “Хожиакбар нурли келажаги” МЧЖ раҳбари Ж.Раҳматовнинг 2 миллиард 600 миллион сўмлик лойиҳа асосида шағални қайта ишлашни ташкил этиш учун ер майдони ажратиб бериш ҳақиди мурожаати қонуний ҳал этилди. Тадбиркорга туман заҳирасидан 1 гектар ер майдони ажратиб бериладиган бўлди.

Хонобод шаҳрида фаолият олиб бораётган “Ленс текстил” МЧЖ бош мутахассиси С.Мухторовнинг мурожаати бўйича унга 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги дастгоҳлар сотиб олиш кредит ажратиб берилиши белгиланди.

Шунингдек, Марҳамат туманида оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчи М.Маматовнинг мурожаати бўйича унга бўш турган бино-иншоотлар ноль баланс қийматида ажратиб бериладиган бўлди.

Сайёр тартибда қабулда нафақат Хўжаобод туманидаги ишбилармонлар, балки Андижон, Асака, Балиқчи, Избоскан, Олтинкўл Пахтаобод туманлари ҳамда Андижон шаҳрида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ҳам қатнашди. Адлия вазири ҳар бир тадбиркор билан юзма-юз суҳбатлашиб, жойларда тўпланиб қолиб, ечимини кутаётган муаммоли масалаларни тегишли ташкилот вакиллари билан биргаликда ўрганди ҳамда бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Халқимизда ҳам касални даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал, деган нақл бор. Андижон вилоятидаги тадбиркорларни қийнаётган масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилиши ҳам кейинги қадамни қўйиш учун, уларнинг фаолиятининг ривожланиши учун замин бўлади.

Адлия вазири, шунингдек, Хўжаобод туманидаги лойиҳа қиймати 2.7 млрд. сўмни ташкил этувчи замонавий Давлат хизматлари марказининг қурилиш жараёнлари билан ҳам яқиндан танишди. Ушбу икки қаватли бинода давлат хизматлари маркази, нотариал идора ва Бош вазир қабулхонаси жойлашиши режалаштирилмоқда. Жараён билан танишиш давомида вазир биноларни қуриш ва таъмирлаш ишлари бўйича алоҳида кўрсатмалар берди.

Эслатиб ўтамиз, Адлия вазирлиги раҳбарияти 2019 йилнинг 19 сентябрь куни Наманган вилоятида тадбиркорлик субъектларини сайёр тартибда қабул ўтказади.