Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2019



08:24:13 (GMT +5), Яш, 20 окт 2019

Адлия вазирлиги, ЕИ ва БМТТД қўшма лойиҳаси: қишлоқ жойларда давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги, ЕИ ва БМТТД қўшма лойиҳаси: қишлоқ жойларда давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш

Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида Ўзбекистонда “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” янги қўшма лойиҳасига старт берилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида Ўзбекистонда “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” янги қўшма лойиҳасига старт берилди.

Тадбирда иштирок этган вазирлик ва идоралар, халқаро ва жамоат ташкилотлари вакиллари, экспертлар, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари давлат тузилмалари ва хизматлар кўрсатиш механизмларини одамлар манфаатига хизмат қилувчи ҳамда долзарб масалаларни халқаро стандартларга мувофиқ ҳал қилувчи механизмга айлантириш муҳимлигини қайд этди.

Ўзбекистонда давлат хизматлари тизими изчил такомиллаштирилиб, модернизация қилинаётганини қайд этди. Икки йил аввал Президент Шавкат Мирзиёев “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” деган ғояни илгари суриш бўйича топшириқ берган эди. Давлатимиз раҳбари таклифига мувофиқ янги тузилма — Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига асос солинди. Унинг фаолиятини йўлга қўйишда Президентнинг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар батафсил ўрганилди ва таҳлил қилинди. Давлат хизматлари марказларининг асосий мақсади давлат органлари ва фуқароларнинг бевосита мулоқотини минималлаштириш орқали коррупция ва бюрократиянинг олдини олишдан иборатдир. 

Адлия вазири Р. Давлетов, қўшма лойиҳанинг ишга туширилиши Ўзбекистонда кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини фуқаролар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда оширишга хизмат қилишини қайд этди. Таъкидлашича, бу қишлоқ аҳолисининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради. Масалан, туғилишни қайд этиш ёки бизнесни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ жараёнлар тезлашади, давлат органларининг жамият олдидаги ҳисобдорлиги ортади.

Лойиҳа доирасида қиймати 10 миллион евро бўлган 4 асосий таркибий қисмни амалга ошириш кўзда тутилган:

1) тегишли соҳаларда норматив база, давлат сиёсатини тартибга солиш, маълумотларни бошқариш ва реал маълумотлар асосида сиёсатни ишлаб чиқиш;

2) Давлат хизматлари агентлиги, Адлия вазирлиги ва улар билан боғлиқ ташкилотларнинг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш;

3) Тажриба ҳудудлари - Сирдарё, Сурхондарё, Жиззах, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида давлат хизматларини тақдим этишнинг намунали моделини намойиш қилиш мақсадида камида бешта давлат хизматлари марказининг техник салоҳиятини ошириш;

4) Маҳаллий ҳокимият органлари (ҳокимиятлар) иштирокида тажриба ҳудудларида режалаштириш ва бошқарув тизимини жорий этиш ва синов тариқасида амалга ошириш.

Лойиҳа якунлари бўйича Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга ошириладиган қишлоқ жойларда давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ва фуқароларни қарорлар қабул қилиш жараёнига жалб қилинишини кучайтириш орқали аҳолининг муҳтож қатламлари, жумладан аёллар, ёшлар ва болалар, кексалар ва жисмоний имконияти чекланган инсонларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш борасидаги муҳим қадам сифатида тақдим этилаётган давлат хизматлари сифатини янада ошириш кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил ноябрь ойида Адлия вазирлиги ва Европа Иттифоқи Брюсселда бўлиб ўтган «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» Ҳамкорлик кенгашининг 14-чи йиғилиши давомида беш йилга мўлжалланган грант келишувини имзолаган эди. У давлат хизматлари кўрсатиш тизимини яхшилашга қаратилган қатор тадбирларни молиялаштиришни кўзда тутади.

Грант доирасида ихтисослашган давлат хизматлари веб-портали, ваколатли органлар ва давлат хизматлари марказлари ўртасида мобиль иловалар орқали онлайн режимида ахборот алмашиш, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун интеграциялашган маълумотлар базасини яратиш режалаштирилган. Келишув, шунингдек, блокчейн, замонавий режалаштириш усуллари, Давлат хизматлари марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолашга доир тадбирларни молиялаштиришни кўзда тутади.