Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 15.11.2019



09:23:41 (GMT +5), Дш, 18 ноя 2019

Ўзбекистон Республикасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини таъсирчанлигини баҳолаш тизимини янада ривожлантириш таклиф қилинмоқда

Аҳамият беринг

Ўзбекистон Республикасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини таъсирчанлигини баҳолаш тизимини янада ривожлантириш таклиф қилинмоқда

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (https://regulation.gov.uz/ru/document/7837)да жамоатчилик муҳокамаси учун тартибга солиш таъсирчанилигини баҳолаш тизимини жорий этишга доир кушимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (https://regulation.gov.uz/ru/document/7837)да жамоатчилик муҳокамаси учун тартибга солиш таъсирчанилигини баҳолаш тизимини жорий этишга доир кушимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамаси томонидан Адлия вазирлиги билан ҳамкорлигида ишлаб чиқилди. Лойиҳа билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ҳамда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ижросида юзага келиши мумкин бўлган реал асоратларни таҳлил қилиш жараёнига тартибга солиш таъсирчанлигини баҳолаш тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Маълумот учун: тартибга солиш таъсирчанлигини баҳолаш — бу салбий таъсир кўрсатаётган меъёрий ҳужжатларни бекор қилиш ёки қайта ишлаш имконияти учун киритилаётган ёки аввал киритилган давлат томонидан тартибга солишнинг ижтимоий-иқтисодий асоратларини баҳолашдир.

Ҳужжатда тартибга солиш таъсирчанилигини баҳолаш норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими (regulation.gov.uz) да ишлаб чиқувчи органлар томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда.

Тартибга солиш таъсирчанлигини баҳолаш қуйидаги масалалар бўйича мажбурий тарзда ўтказилиши зарур:

 жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари;

 тадбиркорлик фаолияти ва рақобат;

 экология ва атроф-муҳит ҳолатига таъсир қиладиган (таъсир қилиш эҳтимоли мавжуд бўлган).

Тартибга солиш таъсирчанилигини баҳолаш ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом ва Тартибга солиш таъсирчанилигини баҳолашнинг комплекс тизимини жорий этишга доир амалий чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш режалаштирилмоқда.

Тартибга солиш таъсирчанилигини баҳолашни амалга ошириш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда давлат органлари томонидан амалга оширилган баҳолаш сифатини назорат қилиш Адлия вазирлигига юклатилиши кўзда режалаштирилмоқда.

Адлия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида регулятор ва фактик таъсир кўрсатишни баҳолаш ва коррупцияга қарши экспертиза бўлимларини ташкил қилиш кўзда тутилган.

Мазкур ҳужжатни қабул қилиниши норма ижодкорлиги фаолиятини янада самаралироқ ташкил этилишига, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқилишидаги ортиқча маъмурий тўсиқларни ҳамда фуқаролар ва юридик шахсларни ҳаражатларини минималлаштирилишига ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни, унинг самарадорлигини ошириш мақсадида, реал асоратларини баҳолашда имкониятлар яратиб беради.