Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 14.09.2019



07:51:50 (GMT +5), Дш, 16 сен 2019

Адлия вазирлиги: “Юридик хизмат ходимларининг касб ва этика қоидалари” ишлаб чиқилмоқда

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги: “Юридик хизмат ходимларининг касб ва этика қоидалари” ишлаб чиқилмоқда

Бу ҳақда 12 сентябрь куни Адлия вазирлигида бўлиб ўтган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини тайёрлаш: муаммо ва камчиликлар” мавзусидаги семинарда қайд этилди.


Бу ҳақда 12 сентябрь куни Адлия вазирлигида бўлиб ўтган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини тайёрлаш: муаммо ва камчиликлар” мавзусидаги семинарда қайд этилди.

Маълумки, Адлия вазирлиги норма ижодкорлиги фаолиятини соҳасида ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Вазирлик томонидан ташкил этилган семинарда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ўз ечимини кутаётган муаммоларнинг ечими ҳақида сўз борди.

Таъкидланишича Ҳаракатлар стратегияси доирасида юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар норма ижодкорлиги фаолиятини фаоллашишига олиб келди.

Масалан, 2018 йилда 2621 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳадари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган. Бу 2016 йилга нисбатан 151 фоизга кўпдир.

Шу билан биргаликда, айтилишича мазкур йўналишда муаммолар ҳам мавжуд.

Масалан, Адлия вазирлигига киритилаётган лойиҳалар сифати талаб даражасида эмаслиги, 2018 йилда 725 та лойиҳа Регламент талабига риоя этилмасдан Адлия вазирлигига киритилганлиги туфайли ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан киритилганлиги айтиб ўтилди.

Бу эса, юридик хизмат ходимлари томонидан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш ишлари лозим даражада йўлга қўйилмаганлигидан далолат беради.

Семинарда адлия вазирлиги масъуллари томонидан норма ижодкорлиги соҳасида йўл қўйилаётган бошқа камчиликлар ҳақида ҳам маълумот берилиб, уларни баратараф этиш борасида тегишли тавсиялар тақдим этилди.

Тадбирда юридик хизмат ходимларини рағбатлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам сўз борди.

Таъкидланишича, ҳудудларда сайёр ўқишлар ташкил этилиши натижасида 2019 йил I ярим йиллигида 3 753 нафар юридик хизмат ходимларининг малакаси оширилиши таъминланди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 348 тага кўп демакдир. Бунда 2116 нафар ҳуқуқшунос бевосита сайёр ўқишлар давомида малакасини оширганлиги диққатга сазовордир. Бу орқали давлат ташкилотиларининг хизмат сафари учун тўлаши лозим бўлган 8 млрд сўмдан ортиқ маблағларининг тежалишига эришилган.

Адлия вазирлиги томонидан юридик хизмат ходимларига мартаба даражаларини бериш орқали уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, 2017 йилда 480 нафар, 2018 йилда 920 ва 2019 йилнинг ҳозирги давригача 335 нафар юридик хизматлар ходимларига мартаба даражалари берилган.

Бу эса, ўз навбатида, республика бўйича давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматдаги вакант ўринларнинг камайишига олиб келган.

Таъкидланишича юридик хизматлардаги вакант ўринлар сони 2016 йилда 28 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозирги пайтга келиб бу кўрсаткич сони 4 бараварга камайиб, республика бўйича ўртача 6 фоизни ташкил этмоқда.

Шу билан биргаликда семинарда қайд этилишича юридик хизматлар ходимлари устидан келиб тушаётган шикоятлар салмоғи ошган.

Айрим юридик хизмат ходимлари томонидан фуқароларни овора қилиш улар билан қўпол муомалада бўлиш ҳолларига йўл қўйилмоқда.

Хусусан, 2019 йилнинг ўтган даврида адлия органларига юридик хизмат ходимлари устидан 36 та шикоятлар келиб тушган. Қайд этилишича бу каби салбий ҳолатлар ҳуқуқшунослар томонидан оддий касб этика қоидаларига риоя этилмаётганлигидан келиб чиқмоқда.

Маълум қилинишича бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида вазирлик томонидан “Юридик хизмат ходимларининг касб ва этика қоидалари” ишлаб чиқилмоқда.

Ушбу ҳужжат ўз навбатида ҳуқуқшуносларнинг масъулияти ва касбий самарадорлигини янада ошишига хизмат қилади.