Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 14.09.2019



07:51:20 (GMT +5), Дш, 16 сен 2019

Ўзбекистон делегацияси БААнинг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги тажрибасини ўрганмоқда

Аҳамият беринг

Ўзбекистон делегацияси БААнинг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги тажрибасини ўрганмоқда

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон делегацияси таркибида адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев БААга ташриф буюрди. Ташриф Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати билан эришилган келишувлар доирасида ташкил этилган.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон делегацияси таркибида адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев БААга ташриф буюрди. Ташриф Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати билан эришилган келишувлар доирасида ташкил этилган.

Жорий йил 5 сентябрь куни мамлакатимиз делегацияси БААнинг бир қатор давлат тузилмаларида учрашувлар ўтказди. Хусусан, БАА Вазирлар Маҳкамасининг бош котибиятига ташриф давомида ушбу идоранинг қонун ижодкорлиги, тегишли тартиб-таомилларни ишлаб чиқиш соҳасидаги фаолияти ўрганилди ҳамда қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими, унинг фаолиятидаги ўзига хос жиҳатлар кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси Дубай полициясининг ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар профилактикаси бўйича тажрибасини ўрганди. Таъкидланганидек, бу ерда ҳуқуқбузарликларга нисбатан жиддий санкция ва жазо чоралари белгиланган, жазо муқаррарлиги таъминланмоқда. Шаҳарда, шу жумладан йўлларда ҳуқуқий тартибни таъминлаш тизимининг ўзига хос жиҳатларидан бири видеокамераларнинг кўплигидир. Улар жиноятларнинг айрим турларини камайтиришга хизмат қилади.

Учрашувлар якунига кўра томонлар Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги истиқболли ҳамкорликни ўзаро манфаатли йўналишларда янада кенгайтириш бўйича фикр алмашди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил март ойида Бирлашган Араб Амирликларига бўлиб ўтган олий даражадаги ташриф якунига кўра эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш доирасида БАА Ҳукумати билан давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, узоқ муддатли ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш, давлат идораларининг фаолиятига инновацияларни жорий этиш, таълим сифатини ошириш ҳамда замонавий ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш, туризм ва логистика инфратузилмаларини ривожлантириш соҳаларида кенг кўламли ҳамкорлик тўғрисида келушив эришилган эди.

БАА билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” қабул қилинди, “Миллий стратегия”, “Ҳукумат акселератори”, “Давлат бошқарувининг самарадорлиги”, “Давлат идораларининг фаолияти”, “Бошқарув таркибини тайёрлаш ва кадр заҳираларини ташкил этиш”, “Давлат хизматини такомиллаштириш” каби йўналишлар бўйича ишчи гуруҳларнинг таркиблари тасдиқланди.