Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 14.09.2019



07:42:17 (GMT +5), Дш, 16 сен 2019

Адлия вазирлиги 2019 йилининг “Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчилари”ни тақдирлади

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги 2019 йилининг “Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчилари”ни тақдирлади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий фаоллигини янада юксалтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, аҳоли орасида кенг кўламли тарғибот ишларини амалга ошираётган ҳуқуқ тарғиботчиларини аниқлаш ва уларни муносиб равишда рағбатлантириш мақсадида турли тадбирлар йўлга қўйилган. “Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” танлови ана шундай хайрли ташаббуслардан бири ҳисобланади.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий фаоллигини янада юксалтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, аҳоли орасида кенг кўламли тарғибот ишларини амалга ошираётган ҳуқуқ тарғиботчиларини аниқлаш ва уларни муносиб равишда рағбатлантириш мақсадида турли тадбирлар йўлга қўйилган. “Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” танлови ана шундай хайрли ташаббуслардан бири ҳисобланади.

2019 йил 6 сентябрь куни вазирлик биносида мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўнта номинация бўйича ўтказилган ушбу танлов бир ой давом этиб, эълон қилинган номинациялар бўйича 50 га яқин иштирокчидан 400 дан ортиқ материал келиб тушди. Ҳакамлар ҳайъати ушбу материалларни танлов низомига мувофиқ ўрганиб чиқиб баҳолади.

Шунга кўра, ўнта номинациядан 9 таси бўйича ғолиблар аниқланди. “Ҳуқуқий тарғиботдаги энг яхши инновацион лойиҳа” номинацияси бўйича эса тақдим этилган материаллар мазкур йўналиш талабларига тўлиқ мос келмагани учун ҳакамлар ҳайъати томонидан ушбу йўналишда ғолиб аниқланмади.

 

«Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси» танлови ғолиблари:

 

1. «Ҳуқуқий тарғиботдаги фидойилиги учун» номинацияси бўйича:

 

Бобоқул Тошев – Юристлар малакасини ошириш маркази профессори. Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда жонкуярлиги, етук ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлашдаги беқиёс хизматлари учун.

 

2. «Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши мутахассис» номинацияси бўйича:

 

Черников Максим Васильевич – Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари бўйича мутахассис, уй бошқарувчиси. Ўз соҳасида фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар олиб боришдаги фаоллиги, бу борада ижтимоий тармоқ, сайтларда таҳлилий чиқишлари учун (50га яқин).

 

3. «Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши журналист» номинацияси бўйича:

 

Назиров Дилшодбек Бохадирович – «O‘zbekiston 24» телеканали Хроникал-ҳужжатли фильмлар ва журналистик суриштирувлар студияси бош муҳаррири. Юртимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг ҳуқуқий асослари, самараси юзасидан телевизион таҳлилий дастурлар – «Ислоҳотлар самараси» ҳамда «Қарама-қарши» ток-шоулари учун.

 

4. «Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши ОАВ» номинацияси бўйича:

 

«Адвокат» журнали – Адвокатлар палатаси журнали. Жамиятда инсон ҳуқуқлари, адвокатура соҳасидаги энг сўнгги янгиликлар, соҳада кечаётган долзарб масалаларни доимий равишда таҳлилий-танқидий ёритиб келаётгани учун.

 

5. «Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши блогер» номинацияси учун.

 

Қобил Хидиров – davletov.uz телеграм канали админи. Қонун ҳужжатлари моҳиятини кенг аҳоли қатламига содда, тушунарли тилда етказиб беришдаги фаоллиги учун (davletov.uz телеграм канали аъзолари сони 35 мингга яқин).

 

6. «Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши сайт» номинацияси учун.

 

Kun.uz сайти – онлайн нашр. Фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини оширишга қаратилган долзарб мавзуларга таҳлилий, танқидий ёндашувдаги материаллари учун (200дан зиёд).

 

7. «Маҳаллада ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдаги фаоллиги учун» номинацияси учун.

 

«Маҳалла» телеканали – МТРК тизимидаги марказий телеканал. Маҳаллада инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, халқимизнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш борасидаги ишларни кенг ва таҳлилий ёритиб келаётгани учун.

 

8. «Ҳуқуқий тарғиботдаги энг яқин ҳамкор» номинацияси учун.

 

«Тараққиёт стратегияси» маркази – нодавлат нотижорат ташкилот. Қонун ҳужжатларининг моҳияти ҳамда аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш, бунда янги ёндашувларни жорий этишдаги кўмаги ва қўллаб-қувватлови учун.

 

9. «Энг ёш ҳуқуқ тарғиботчиси» номинацияси бўйича.

 

Султанова Ниёзжон Эргашбой қизи – Хоразм вилояти юридик коллежи ўқитувчиси. Хотин-қизларнинг жамиятда фаоллигини оширишга қаратилган, шунингдек ташкилотлар ва таълим муассасаларида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш бўйича тарғибот тадбирларини кенг йўлга қўйгани учун.

 

Тадбирда ғолиблар вазирлик томонидан диплом, статуэтка ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

Шундан сўнг, ғолиблар ва меҳмонларни қонун ижодкорлиги, вазирликдаги бошқармалар ва уларнинг ходимлари қай тарзда ўз фаолиятини олиб бораётгани ва уларнинг ишлаш жараёни, бу ерда яратилган шароитлар билан яқиндан таништириш экскурсия ҳам уюштирилди.

Тадбирда иштирок этган журналистларнинг фикрича, Адлия вазирлиги давлатнинг ошкоралик, шаффофлик сиёсатини олиб бораётган, уни жамоатчиликка кенг ёйишда хизмат қилаётган ва оммавий ахборот воситалари билан ишлашда бошқа давлат ташкилотларига намуна бўлаётган давлат ташкилоти ҳисобланади.