Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2019



09:05:14 (GMT +5), Яш, 20 окт 2019

Россия давлатида мигрантлар учун талаби катта бўлган фаолият тури маълум қилинди

Аҳамият беринг

Россия давлатида мигрантлар учун талаби катта бўлган фаолият тури маълум қилинди

2019 йилнинг 30 август куни Адлия вазирлиги томонидан “Қонунчиликдаги янгиликлар” номли брифинг ва матбуот анжумани ташкил этилди. 


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2019 йилнинг 30 август куни Адлия вазирлиги томонидан “Қонунчиликдаги янгиликлар” номли брифинг ва матбуот анжумани ташкил этилди. Дастлаб соҳа мутахассислари иштирокида 2019 йил 20 августда қабул қилинган “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги Президент Фармони ҳамда 2019 йил 23 августда қабул қилинган “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Фармонга кўра:

уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан республика бўйича жами 3 462 та хонадон ажратилади;

меҳнат мигрантлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган кредитларни қайтаришни “Азия инвест банк” АЖ ва Россиядаги бошқа ҳамкор-банклар орқали Россия рублида, шу жумладан электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш механизми жорий қилинади.

2019 йил 1 октябрдан:

 меҳнат мигрантларига – 1 банк куни давомида паспорт, ариза ва меҳнат органининг илтимосномаси асосида 2019–2020 йилларда 10 фоиз ва 2021 йилда 12 фоиз ставкада 2 млн сўм миқдорида 1 йил муддатга микроқарзлар бериш;

 суғурта компанияларига – йилига 1 маротаба хориждаги вақтинчалик меҳнат мигрантлари ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун ҳар бир меҳнат мигранти учун 50 000 сўм миқдорида бир марталик субсидиялар тақдим этиш амалиёти жорий этилади.

Фармонга мувофиқ:

 Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича республика комиссияси;

 Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти ташкил этилди.

Фармон билан:

 2019 йил 1 октябрга қадар “Ягона миллий меҳнат тизими” ахборот тизими доирасида “labor-migration” дастурий мажмуасини жорий этилиши;

 Фармонда назарда тутилган кредитлар, субсидиялар, микроқарзлар ва кўп квартирали уйлардаги хонадонлар “labor-migration” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган меҳнат мигрантларига тақдим этилиши белгиланди.

Матбуот анжуманида муҳокама қилинаётган Ҳукумат қарорига кўра, 2020 йил 1 январгача чет элга ишга кетаётган фуқароларни кетишдан олдин касбга йўналтириш марказлари ташкил этилади. Бунда, ҳар бир таълим олувчи учун бир ойда 4 базавий ҳисоблаш миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда грантлар ажратилади. Шунингдек, меҳнат мигрантлари учун қуйидагилар имтиёзли суғурта қилинади:

-                     ишга жойлашишга патент ва бошқа ҳужжатлар берилишини рад этилиши таваккалчилигини суғурта қилиш;

-                     транспорт харажатлари ва бошқа харажатлар учун кредитлар қайтарилмаслиги таваккалчилигини суғурта қилиш;

-                     ихтиёрий тиббий суғурта.

Қарорга кўра, Ватанга қайтиб келган ишсиз ва банд бўлмаган меҳнат мигрантларига Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан грантлар бериш йўли билан бепул касбий ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш чоралари кўрилади. 2020-2021 йилларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург, Новосибирск, Волгоград, Пятигорск, Истанбул, Нур Султон, Дубайда ваколатхоналари очилади.

Тадбирда иштирок этган Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходими хорижга кетган мигрантларнинг сони тахминан 2.6 млн кишидан ортиқ эканлигини таъкидлади. Шунингдек, Россияда пайвандлаш (сваркачилик) соҳасида мигрантларга талаб катта эканлигини ҳамда пайвандлаш соҳасидаги мутахассисларга меҳнати учун юқори ҳақ тўланаётганлигини маълум қилди. Хусусан, энг камида 1700 рубл миқдорида ҳақ олиши мумкинлигини билдирди.

Бундан ташқари, матбуот анжуманида иштирок этган Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги масъул ходими Азим Ахматов ҳозирда меҳнат мигрантларнинг сони тахминан 2,6 ва 3 млн атрофида эканлигини билдирди.

Шунингдек, масъул ходимнинг таъкидлашича, Россияда пайвандлаш ишлари учун талаб жуда юқори эканлигини ҳамда уларга катта миқдорда ҳақ тўлананаётганлигини маълум қилди.

 Бундан ташқари, қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш ва бунда янги ёндашувларни жорий этиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан “Қонунчиликдаги янгиликлар” номли брифинг ташкил этилди. Унда якунига етаётган ҳафта давомида бир қатор муҳим масалалар бўйича қабул қилинган 10 га яқин қонун ҳужжатлари ҳақида ҳам маълумот берилди.