Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 14.09.2019



07:44:28 (GMT +5), Дш, 16 сен 2019

Юридик коллежларга кириш учун 8027 нафар абитуриент ҳужжат топширди

Аҳамият беринг

Юридик коллежларга кириш учун 8027 нафар абитуриент ҳужжат топширди

Жорий йилнинг 21-22 август кунлари республикамиздаги барча Юридик коллежларга кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 21-22 август кунлари республикамиздаги барча Юридик коллежларга кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик коллежларига 2019/2020 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш бўйича 3340 та қабул квоталари ажратилган эди.

Юридик коллежларга жами 8027 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

Шундан “Ҳуқуқшунослик” фанидан ўтказилган ёзма имтиҳонда абитуриентларнинг 4369 нафари, “Она тили ва адабиёти” фанидан ўтказилган ёзма имтиҳонда 4304 нафари иштирок этди.

Кириш имтиҳонлари абитуриентлар учун барча шароитларга эга бўлган катта павилионда ташкил этилиб, очиқ, шаффоф ва адолатли тарзда ўтиши учун шароитлар яратилди.

Фарзандлари ва яқинларини қўллаб-қувватлашга келган ота-оналар ва бошқа қариндошлар учун кутиш жойлари ҳамда имтиҳон жараёнларини кузатиб боришлари учун монитор ўрнатилди. 

Хўш, юридик коллежларда қайси мутахассисликларни олиш мумкин? 

Юридик коллежларда давлат хизматлари бўйича юрист, кадрлар масалалари бўйича юрист, шартномавий масалалар бўйича юрист, аграр секторда юрист, нотариат бўйича юрист, адвокатура бўйича юрист, ижро иши бўйича юрист мутахассислик ва касблари бўйича кадрлар тайёланиб, унинг битирувчилари судларда, адлия, прокуратура, ички ишлар органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат бўлинмалари, ФҲДЁ органлари ва адвокатлик тузилмаларида ишлаш имконини берувчи дипломлар берилади.

Бу муҳим! 

Таъкидлаш жоиз, коллеж битирувчилари учун энг муҳим имтиёзлардан бири бу улар ҳудудий адлия органларининг йўлланмалари бўйича Тошкент давлат юридик университетига тест синовларисиз, якка тартибдаги суҳбат ўтказиш орқали кириши ҳамда бакалаврларни тайёрлашнинг махсус уч йиллик дастури бўйича (иккинчи курсдан) ўқишга ҳақли.

Шунингдек, коллеж битирувчилари келгусида ишга жойлашишда ҳам қийналмайди. Чунки уларни иш жойи билан таъминлаш Адлия вазирлиги томонидан кафолатланган.