Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 14.09.2019



07:56:27 (GMT +5), Дш, 16 сен 2019

Хорижда ишлаганлик даври меҳнат стажига қўшилади Бироқ...

Аҳамият беринг

Хорижда ишлаганлик даври меҳнат стажига қўшилади Бироқ...

Хорижда ишлаганлик ҳам меҳнат стажига киритилади. Бу ҳақда 2019 йилнинг 21 август куни Адлия вазирлиги томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Ташқи ишлар вазирликлари билан ҳамкорликда бўлиб ўтган тадбирда маълумот берилди. Тадбир чет элга ишлаш ёки ўқишга кетаётган мигрант фуқаролар учун ташкил этилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Хорижда ишлаганлик ҳам меҳнат стажига киритилади. Бу ҳақда 2019 йилнинг 21 август куни Адлия вазирлиги томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Ташқи ишлар вазирликлари билан ҳамкорликда бўлиб ўтган тадбирда маълумот берилди. Тадбир чет элга ишлаш ёки ўқишга кетаётган мигрант фуқаролар учун ташкил этилди.

Адлия вазирлиги таъкидлашича, чет элда ишлаган шахс Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига энг кам иш ҳақининг тўрт ярим баравари миқдорида йиллик суғурта тўловини тўлаб борса, тўловлар амалга оширилган даврлар меҳнат стажига қўшилади. Демак, хорижда ишлаб ҳам керакли стажни тўплаш мумкин экан.

“Ташқи меҳнат мигрантларини миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ нормаларининг мазмуни тўғрисида хабардор қилиш бўйича” тасдиқланган чора-тадбирлар режаси доирасида ташкил этилган мазкур тадбирда мутахассислар томонидан хорижда ишлаш ёки ўқиш учун йўлга чиққан фуқароларга вазирликларнинг масъул ходимлари томонидан уларнинг ҳуқуқлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, чет элга ишлаш учун кетиш тартиби, мигрантларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш асослари, ҳужжатларни расмийлаштириш, шунингдек, уларга бериладиган имтиёзлар баробарида, чет элга чиқишда тақиқ қўйилган ҳолатлар, давлат чегарасини кесиб ўтиш тартиб-таомиллари сингари масалалар бўйича тушунтиришлар олиб борилди.

Шу билан бирга, ахборот асрида маълумотларни олиш ва тегишли хулоса чиқаришда ишончли манбаларга таяниб иш кўриш муҳим эканлиги, бу борада Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” телеграм канали орқали мигрантлар ҳуқуқларига оид кўплаб ҳуқуқий маълумотлар бериб борилаётганлиги, шунингдек, бу борадаги қонунчиликдаги янгиликлар мунтазам жойлаштирилаётганлиги, қолаверса, “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот порталида фуқароларга, жумладан, мигрантлар учун алоҳида ҳуқуқий маълумотлар бўлими мавжудлиги, мазкур портал орқали онлайн тарзда саволларга жавоб олишлари мумкинлиги ҳамда тушунчалар берилди.

Ушбу тадбир давомида масъуллар томонидан мигрантлар учун ҳуқуқий маслаҳатларни ўз ичига жамлаган ҳолда Адлия вазирлиги томонидан махсус тайёрланган “Чет элда ишламоқчи бўлган фуқароларга эслатма” ҳамда алоҳида тарқатма материаллар (буклет, флаер, эслатма ва бошқалар) тарқатилди.