Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 14.09.2019



07:46:43 (GMT +5), Дш, 16 сен 2019

Танлов натижаси: нотариус лавозимига 20 нафар нафар талабгорнинг 12 нафари ушбу лавозимга тайинланди

Аҳамият беринг

Танлов натижаси: нотариус лавозимига 20 нафар нафар талабгорнинг 12 нафари ушбу лавозимга тайинланди

Жорий йилнинг 21 август куни республикадаги вакант нотариус лавозимларига танловлар ўтказилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 21 август куни республикадаги вакант нотариус лавозимларига танловлар ўтказилди.

Танловлар очиқлик, шаффофлик ва одиллик принципларига асосан ўтказилди.

Танловда талабгорларнинг давлат ва жамият қурилиши ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳадаги ислоҳотлар, фуқаролик ҳуқуқи ва нотариат соҳасидаги саводхонлиги синовдан ўтказилди.

Имтиҳон суҳбат асосида оғзаки савол-жавоб тарзида ўтказилди.

Нотариус лавозимига танловда қатнашиш учун жами 20 нафар номзодлар талабгор сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига ҳужжат топширди.

Танловлар натижасида Андижон, Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятларида 1 тадан, Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида 2 тадан давлат нотариал идораларига нотариуслар тайинланди. Жумладан,

Андижон вилояти:

Асака туман 1-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Хоналиев Нодирбек Охунжонович.

Бухоро вилояти:

Бухоро шаҳар 7-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Раупов Илёс Қосимович.

Навоий вилояти:

Навбаҳор туман 2-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Нуруллаев Аслиддин Закирович.

Тошкент вилояти:

Янгийўл туман 2-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Бекназаров  Тўлқин Неъматович.

Қорақалпоғистон Республикаси:

Элликқалъа туман 2-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Самандарова Инобат Рустамовна;

Тўхтакўпир туман ДНИ нотариуси лавозимига – Айтымбетов Алишер Базарбаевич.

Наманган вилояти:

Наманган шаҳар 8-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Бегишева Лилия Наильевна;

Мингбулоқ туман ДНИ нотариуси лавозимига – Олимов Абдубанно Нўмонжон ўғли.

Самарқанд вилояти:

Тойлоқ туман 2-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Хасанов Аловиддин Ғиёсиддин ўғли;

Самарқанд шаҳар 16-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Бахромов Жамшид Кулдошевич.

Фарғона вилояти:

Фарғона шаҳар 3-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Шеримова Нафиса Юсуфовна;

Фарғона шаҳар 5-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Эрматова Зухрахон Масировналар тайинланди.