Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 14.09.2019



07:45:15 (GMT +5), Дш, 16 сен 2019

Адлия вазири Қорақалпоғистонда юридик таълим соҳасида фаолият юритувчи профессор-ўқитувчилар билан учрашди

Аҳамият беринг

Адлия вазири Қорақалпоғистонда юридик таълим соҳасида фаолият юритувчи профессор-ўқитувчилар билан учрашди

Жорий йилнинг 19 август куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг юриспруденция соҳасидаги бир қатор профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари ҳамда педагог кадрлари иштирокида учрашув ўтказди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 19 август куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг юриспруденция соҳасидаги бир қатор профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари ҳамда педагог кадрлари иштирокида учрашув ўтказди.

Маълумот учун: ҳозирда ушбу таълим муассасасининг юридик факультетида жами 300 нафар талаба таълим олмоқда.

Тадбир давомида таълим бериш сифати ва даражаси, ўқув дастурлари ва талабалар томонидан фанларни ўзлаштириш аҳволига алоҳида эътибор қаратилди. Таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари криминалистика лабараториясини барпо этиш, ўзбек ва рус тилларидаги юридик адабиётлар билан таъминлаш, жиҳозланган суд залини ташкил қилиш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан таклифлар билдиришди. 

Ўзаро фикр алмашиш ва очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтган учрашувда юридик таълим сифатини янада ошириш мақсадида “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов университетнинг юридик факультети декани, юридик фанлари доктори, профессор Е. Қутыбаевага эсдалик совғалари ва вазирликнинг махсус журналларини топширди.