Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 14.09.2019



08:03:58 (GMT +5), Дш, 16 сен 2019

Якунига етаётган ҳафтадаги қонунчиликдаги муҳим янгиликлар

Аҳамият беринг

Якунига етаётган ҳафтадаги қонунчиликдаги муҳим янгиликлар

Якунига етаётган ҳафтада қонунчиликда муҳим янгилик ва ўзгаришлар рўй берди. Янги қонунлар ҳамда Президентимизнинг, Вазирлар Маҳкамасининг қатор ҳужжатлари қабул қилинди.


Якунига етаётган ҳафтада қонунчиликда муҳим янгилик ва ўзгаришлар рўй берди. Янги қонунлар ҳамда Президентимизнинг, Вазирлар Маҳкамасининг қатор ҳужжатлари қабул қилинди.

Адлия вазирлиги томонидан қонунчиликдаги янгиликлар моҳияти, ижроси билан боғлиқ масалалар ҳақида брифинг ўтказди.

Қайд этилганидек, 2019 йил 13 августдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонун Президент томонидан имзоланди

Қонунга кўра, ер участкаларини доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари асосида тегишли бўлган ер участкаларини юридик ва жисмоний шахслар томонидан сотиб олиш орқали хусусийлаштириш мумкин. Ер участкаларини фақат электрон онлайн-аукцион орқали сотилади. Қонун 2020 йил 1 мартдан эътиборан кучга киради.

2019 йил 13 августдаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги фармонига биноан хусусий мулк ҳимояси кучайтирилди.

Эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига тадбиркорлар фаолиятига турли кўринишда аралашув, уларни турли тадбирларга мажбурий жалб қилиш каби ҳолатлар тақиқланди.

2019 йил 13 августда “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тузилмасида иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари – Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозими жорий этилди. Агентлик директорининг ўринбосари бир вақтнинг ўзида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ижрочи директори ҳисобланади. Шунингдек, ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлимлари ташкил этилади. Жамғарма томонидан “Тадбиркор” ахборот тизими яратилади.

2019 йил 12 августдаги ҳукумат қарори билан “Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом” тасдиқланди.

2019 йил 15 августдаги “Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида”ги Президент қарори билан “UzTest” давлат корхонаси фаолияти йўлга қўйилди. Мувофиқликни баҳолаш тизимини такомиллаштириш, синов ва калибрлаш лабораторияларини ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

2019 йил 16 августдаги “Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори билан 2019-2021 йилларда қоракўл зотли қўйлар бош сони, жун ва қоракўл тери ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг прогноз параметрлари белгиланди. Қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этувчи, экспорт қилувчи ва соҳага кўмаклашувчи бошқа тузилмалар билан боғлиқ параметрлар тасдиқланди. Ушбу соҳада илмий-наслчилик ишлари йўлга қўйилиб, ривожлантирилади.