Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 15.11.2019



06:26:19 (GMT +5), Шб, 16 ноя 2019

2019 йилги Давлат дастурининг июль ойи бўйича ижроси қандай?

Аҳамият беринг

2019 йилги Давлат дастурининг июль ойи бўйича ижроси қандай?

Адлия вазирлиги томонидан Давлат дастурида белгиланган вазифа ва топшириқлар ижроси ижроси, Давлат дастури амалга оширилишининг бориши тизимли мониторинг қилиниб, умумлаштирилган таҳлилий маълумотлар ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилмоқда.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлиги томонидан Давлат дастурида белгиланган вазифа ва топшириқлар ижроси ижроси, Давлат дастури амалга оширилишининг бориши тизимли мониторинг қилиниб, умумлаштирилган таҳлилий маълумотлар ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилмоқда.

Зарур ҳолларда вазирлик ва идораларга Давлат дастурида юклатилган вазифалар ижросини ташкил этиш, уларни сифатли ва ўз вақтида бажариш учун қўшимча чоралар кўриш бўйича тавсиялар ва хатлар киритиб борилмоқда.

Давлат дастурида жорий йилда 274 та бандда белгиланган тадбирларни амалга ошириш юклатилган. Хусусан, Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларида 34 та, Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларида 15 та, Иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол инвестиция жалб этишнинг устувор йўналишларида 84 та, Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларида 100 та, Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишларида 41 та тадбирларнинг амалга ошириш белгиланган.

Давлат дастурининг жорий йилнинг июль ойи якуни бўйича мониторинги натижалари 86 та бандда белгиланган тадбирлар ижроси тўлиқ бажарилганлигини кўрсатди.

11 та бандда юклатилган вазифа ва тадбирлар ижроси қисман бажарилди.

7 та банд бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритилди.

17 та банди бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилди.

33 та бандлар бўйича масъул вазирлик ва идоралар томонидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

8 та банд ижроси масъул вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган тартибда узайтирилди ҳамда ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Давлат дастурининг январь-июль ойларида бажарилиши белгиланган вазифа ва тадбирларни бажаришда масъулиятсизликка ва оқсоқликка йўл қўяётган вазирлик ва идораларга 171 та тавсия ва хатлар киритилди.

Шунингдек, давлат дастурининг ижросини бориши, муддати бузилган ва ижроси тўлиқ таъминланмаган бандлар ижроси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбалари иштирокида танқидий муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб борилмоқди.