Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.08.2019



08:59:26 (GMT +5), Дш, 19 авг 2019

Адлия вазирлиги: Мўйноқ туманидаги 164 нафар фуқарога компенсация пуллари тўланди

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги: Мўйноқ туманидаги 164 нафар фуқарога компенсация пуллари тўланди

Маълумки жорий йилнинг 3 августида Президентнинг “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармойиши билан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкаларини ҳамда унинг оқибатида етказилган зарарни хатловдан ўтказиш бўйича республика мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи тузилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Маълумки жорий йилнинг 3 августида Президентнинг “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармойиши билан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкаларини ҳамда унинг оқибатида етказилган зарарни хатловдан ўтказиш бўйича республика мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи тузилди.

Шу муносабат билан, адлия вазири ўринбосари бошчилигидаги Қорақалпоғистон Республикасига бириктирилган ишчи гуруҳ жойга чиқиб, ҳақиқий аҳволни ўрганди. Жумладан, Мўйноқ туманида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарларни қопланиши бўйича фуқаролар билан учрашувлар ўтказилди.

Бугунги кунгача Мўйноқ туманида жами 164 нафар фуқароларнинг турар жойлари бузилганлиги ҳамда етказилган зарарни қоплаш учун 28 млрд. сўмга яқин компенсация пуллари тўланганлиги аниқланди.

Ишчи гуруҳ компенсация пулларини тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлигига ойдинлик киритиш учун Ажиниёз ва Жиемуратов кўчаларига чиқиб аҳоли билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида фуқаролар ер участкаларининг олиб қўйилиши ҳақида огоҳлантириш хатини олганлиги ҳамда етказилган зарар тўлиқ тўлаб берилгандан сўнг турар жойлари бузилганлигини маълум қилишди. Шуни таъкидлаш мумкинки, Қорақалпоғистон Республикаси бу соҳада муаммо келиб чиқмаслигига ҳудуд раҳбарияти жиддий эътибор берган.

Шу билан бирга, фуқароларга ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан ажратиб берилган янги ер участкаларида қурилаётган уйларга электр энергияси, табиий газ ва сувнинг етказиб берилиши бўйича айрим масалалар борлиги аниқланди. Мазкур масалаларни қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида йиғилиш ўтказилди ва масъулларга тегишли топшириқлар берилди.