Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 13.11.2019



02:03:46 (GMT +5), Пш, 14 ноя 2019

Адлия вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда инвестиция муҳитини янада яхшилаш мақсадида халқаро арбираж ислоҳотини ўтказади

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда инвестиция муҳитини янада яхшилаш мақсадида халқаро арбираж ислоҳотини ўтказади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг Ўзбекистонда инвестиция муҳитини янада яхшилаш мақсадида Халқаро арбитраж ислоҳотини ўтказиш учун 225 000 АҚШ доллари миқдоридаги техник кўмагини жалб қилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг Ўзбекистонда инвестиция муҳитини янада яхшилаш мақсадида Халқаро арбитраж ислоҳотини ўтказиш учун 225 000 АҚШ доллари миқдоридаги техник кўмагини жалб қилди.

ОТБнинг техник кўмаги қуйидагиларни амалга ёширишда ёрдам кўрсатишни назарда тутади:

замонавий халқаро стандартларга мувофиқ “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонунни ишлаб чиқиш, жумладан халқаро экспертлар ва ОТБ томонидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқишнинг турли босқичларида уни кўриб чиқиш ва хулосалар тақдим қилиш, шунингдек, Ҳукумат ва бошқа манфаатдор томонлар билан қатор маслаҳатлашувлар ўтказиш;

хорижий арбитраж қарорларини ва улар билан боғлиқ халқаро арбитраж низоларини тан олиш ва ижро қилиш ҳақидаги процессуал кодексларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчаларни ишлаб чиқиш;

Халқаро арбитраж ислоҳотини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида ҳуқуқни қўлловчи сифатида судялар ва амалиётчи-ҳуқуқшуносларнинг ҳамда ҳуқуқдан фойдаланувчилар сифатида хусусий секторнинг салоҳиятини ошириш.

Техник кўмак амалга ошириш мақсадида ОТБ етакчи халқаро экспертлардан иборат маслаҳатчилар жамоасини жалб қилади.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш Ўзбекистонда халқаро тижорат низоларини хал қилишнинг муқобил механизмлари ривожланишига, хусусан мамлакат ҳудудининг минтақавий арбитраж маркази сифатидаги ўрнини мустаҳкамлашга ҳамда янада жозибадор инвестицион муҳит шаклланинишига хизмат қилади.