Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.08.2019



09:06:18 (GMT +5), Дш, 19 авг 2019

НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ МАНЗИЛИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ БЎСТОНЛИҚ ТУМАНИ

Аҳамият беринг

НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ МАНЗИЛИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ БЎСТОНЛИҚ ТУМАНИ

Жорий йилнинг 8 август куни жойларда аҳолини қийнаб келаётган ҳамда кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётган долзарб муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни тезкор ҳал этиш мақсадида Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиевнинг Тошкент вилоятидаги навбатдаги сайёр қабули Бўстонлиқ тумани “Хўжакент” сиҳатгоҳида бўлиб ўтди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 8 август куни жойларда аҳолини қийнаб келаётган ҳамда кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётган долзарб муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни тезкор ҳал этиш мақсадида Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиевнинг Тошкент вилоятидаги навбатдаги сайёр қабули Бўстонлиқ тумани “Хўжакент” сиҳатгоҳида бўлиб ўтди.

Қабулда вилоятда фаолият юритувчи давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимлари, шунингдек, турли хил муаммо ва ҳуқуқий масалаларга ечим излаб келган 100 дан ортиқ фуқаролар иштирок этди.

Сайёр қабулда фуқаролардан жами 72 та мурожаатлар келиб тушиб, уларнинг 15 таси ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга эгалик ҳуқуқини олишда амалий ёрдам кўрсатиш, 10 таси ишга жойлаштиришда амалий ёрдам бериш, 5 таси тиббиёт муассасаларига, сиҳатгоҳларга йўлланма ажратилишида ёрдам бериш, 4 таси коммунал соҳа, йўл қурилиши бўйича, 1 таси моддий ёрдам кўрсатиш ва 37 таси бошқа масалалардаги мурожаатларни ташкил этди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 45 таси шу куннинг ўзида қаноатлантирилди.

Масалан, фуқаро И.Сулайманов Бўстонлиқ тумани Бурчимулла МФЙ жойлашган ўзбошимчалик билан қурилган иморати тегишли комиссия томонидан кўриб чиқилган бўлишига қарамай, туман ҳокимининг қарори чиқмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати бўйича шу куннинг ўзида туман ҳокимининг қарори чиқиши таъминланди.

Шунингдек, Бўстонлиқ туманида яшовчи 5 нафар фуқароларга соғлиғини тиклаш мақсадида турли сиҳатгоҳларга йўлланмалар берилди. 

Шу билан бирга, 10 нафар фуқароларга кассалиги бўйича Тиббиёт муассасаларида имтиёзли асосларда даъволаш учун ордерлар берилди.

Бундан ташқари, қабул жараёнида вилоятда фаолият юритувчи “Ижтимоий ҳимоя” нодавлат нотижорат ташкилоти маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 5 нафар шахсга ногиронлик аравачаси, 5 нафар фуқарога эшитиш мосламаси, 4 та фуқарога тикув машинаси берилди.

Жумладан, Бўстонлиқ тумани тумани Хумсон МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 1938 йилда туғилган фуқаро М.Тошпўлатовга эшитув мосламаси берилди.

Шунингдек, қабул жараёнида 10 нафар фуқаронинг мутахассислиги бўйича ишга жойлашиши таъминланди.

Бундан ташқари Бўстонлиқ тумани Нурчилар МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи А.Раззоқова ва бошқа бир гуруҳ фуқароларнинг қурилган уй-жойи бузилганлигидан норозилиги ҳамда товон пули масаласи ҳал этилмай келинаётганлиги хусусидаги мурожаатлари Адлия вазирлиги ва вилоят адлия бошқармаси масъуллари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Қабулда келиб тушган қолган 27 та мурожаат бўйича тегишли масъуллар бириктирилиб, мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.