Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.08.2019



09:15:10 (GMT +5), Дш, 19 авг 2019

Сайёр қабуллар давом этмоқда: адлия масъуллари Тошкент вилоятида

Аҳамият беринг

Сайёр қабуллар давом этмоқда: адлия масъуллари Тошкент вилоятида

Жорий йилнинг 7 август куни Қуйичирчиқ тумани ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев томонидан туман аҳоли учун навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 7 август куни Қуйичирчиқ тумани ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев томонидан туман аҳоли учун навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди. Унда судлар, прокуратура, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ички ишлар, молия, бандлик ва бошқа қатор идоралар раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Қабулда турли хил муаммо ва ҳуқуқий масалаларга ечим излаб келган 180 дан ортиқ фуқаролар иштирок этди ҳамда улардан жами 118 та мурожаат, жумладан, 1 та жамоавий мурожаат келиб тушди.

Мурожаатлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда уларнинг аксарияти ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга эгалик ҳуқуқини олиш, касаллиги бўйича тиббиёт муассасаларига, сиҳатгоҳларга йўлланма ажратиш, коммунал соҳа, йўл қурилиши, компенсация масаласи, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳаракатларидан норозилик каби масалаларни ташкил этди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 59 таси шу куннинг ўзида қаноатлантирилди.

Масалан, “Ватан” МФЙ, Ташаббускорлар кўчаси, 13-уйда яшовчи фуқаро Д.Мадрахимова 2005 йилда уй шароитида дунёга келтирган фарзандига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ололмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати, шу куннинг ўзида қаноатлантирилди.

Шунингдек, фуқаро К.Хакимқуловнинг “Галаботир” МФЙ, Дўстлик кўчаси, 36-уйда жойлашган ўзбошимчалик билан қурилган иморати тегишли комиссия томонидан кўриб чиқилган бўлишига қарамай, туман ҳокимининг қарори чиқмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати бўйича шу куннинг ўзида туман ҳокимининг қарори чиқиши таъминланди.

Қабул жараёнида 17 нафар фуқаронинг мутахассислиги бўйича ишга жойлашиши таъминланди.

Шу билан бирга, 15 нафар фуқарога касаллиги бўйича Тиббиёт муассасаларида имтиёзли асосларда даъволаш учун ордерлар ажратилган бўлса, вилоятда фаолият юритувчи “Ижтимоий ҳимоя” нодавлат нотижорат ташкилоти маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 5 нафар шахсга ногиронлик аравачаси, 5 нафар фуқарога эшитиш мосламаси топширилди.

Сайёр қабул жараёнида келиб тушган қолган 59 та мурожаат бўйича тегишли масъуллар бириктирилиб, улар ижроси назоратга олинди.

Хулоса ўрнида айтганда, Адлия органлари ходимларининг мақсади халқни тинглаш, муаммоли масалаларни ҳал қилиш, лўнда қилиб айтганда, халқни рози қилишдан иборат. Зеро, ўтказилаётган сайёр қабуллар ҳам мана шу мақсадга қаратилган.