Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.08.2019



09:00:25 (GMT +5), Дш, 19 авг 2019

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги диний эркинлик соҳасидаги ислоҳотларни юқори баҳолади

Аҳамият беринг

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги диний эркинлик соҳасидаги ислоҳотларни юқори баҳолади

АҚШ Давлат департаменти таклифига биноан Ўзбекистон делегацияси 2019 йил 18 июль куни Вашингтон шаҳридаги Диний эркинликларни илгари суриш бўйича иккинчи вазирлар конференциясида иштирок этди


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Аввал хабар қилинганидек, АҚШ Давлат департаменти таклифига биноан Ўзбекистон делегацияси 2019 йил 18 июль куни Вашингтон шаҳридаги Диний эркинликларни илгари суриш бўйича иккинчи вазирлар конференциясида иштирок этди. 
Ўзбекистон делегацияси таркибида Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, адлия вазири Русланбек Давлетов, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов ва бошқалар иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегацияси биринчи маротаба 2018 йилда Вазирлар конференциясида қатнашган. Республика делегациясининг бундай нуфузли ва вакиллик тадбирларида иштирок этиши диний эркинликни таъминлаш соҳасида республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг эътироф этилишидан далолат беради. Ўтган йилнинг декабр ойида АҚШ давлат котиби Майкл Помпеонинг қарори билан Ўзбекистон 2006 йилдан буён биринчи маротаба диний эркинлик соҳасидаги алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар рўйхатидан чиқарилди.
Конференциянинг кун тартибидаги асосий масала сифатида дин сабабли тоқатсизлик, таъқиб, камситишга ва зўравонликка қарши кураш орқали дин ва эътиқод эркинлигига риоя қилинишини таъминлаш муҳокама этилди.
Ушбу тадбир АҚШ Давлат департаменти тарихида инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича энг йирик халқаро форум деб эътироф этилди. Унинг ишида ташқи ишлар вазирлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, диний раҳнамолар ва фуқаролик жамияти даражасидаги 106 мамлакатдан 1000 дан ортиқ вакиллар иштирок этишди.

 Ўзбекистон делегацияси конференция иштирокчиларига мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасида, айниқса, юртимиздаги ислоҳотлар дастурининг муҳим йўналиши сифатида диний эркинликларни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот беришди. 

Диний ташкилотларга доир миллий қонунчилик,  диний таълим тизими такомиллашиши, ёшларни диний тарбиялашда хотин-қизларнинг ўрни тобора ошиб бориши таъкидланди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда "жаҳолатга қарши маърифат " асосий тамойилининг тимсоли сифатида дин билан боғлиқ жиноятлари учун жазоланган инсонлар орасида жиноятлашув ва радикаллашувнинг олдини олиш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.
Ўзбекистондаги ушбу йўналишда амалга оширилаётган ўзгаришлар АҚШ Давлат департаменти раҳбарияти томонидан юқори баҳоланмоқда. Шунингдек, ўтган ойнинг охирида, АҚШ ташқи сиёсат идораси раҳбари 2018 йил учун диний масала бўйича навбатдаги маърузасини тақдим қилар экан дунёдаги ижобий тенденциялар борасида Ўзбекистонни биринчи бўлиб эътироф етди.


Ўзбекистон делегацияси ташрифи доирасида ушбу соҳадаги ҳуқуқий ислоҳотлар, жумладан янги таҳрирдаги "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонун лойиҳасини АҚШнинг Тинчлик институтида муҳокама қилиш режалаштирмоқда. Тадбирда Давлат департаменти вакиллари, Хелсинки комиссияси ва Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси (USCIRF) вакиллари ва қатор халқаро экспертлар иштирок этиши кутилмоқда. 

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси икки томонлама савдо-саноат палаталари халқаро иттифоқи доирасида ўтказиладиган"Диний эркинлик орқали барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни илгари суриш" мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди. Тадбир давомида мамлакатнинг савдо ва инвестицион жозибадорлигини оширишнинг муҳим омилларидан бири сифатида диний эркинликларни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.