Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 16.09.2019



19:58:32 (GMT +5), Дш, 16 сен 2019

Тошкент вилояти адлия бошқармасининг янги биноси фойдланишга топширилди

Аҳамият беринг

Тошкент вилояти адлия бошқармасининг янги биноси фойдланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2017 йил 24 августдаги ўн биринчи ялпи мажлиси Қарорига асосан Тўйтепа шаҳри номи Нурафшон шаҳрига ўзгартирилиб, Тошкент вилоятининг маъмурий маркази этиб белгиланди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2017 йил 24 августдаги ўн биринчи ялпи мажлиси Қарорига асосан Тўйтепа шаҳри номи Нурафшон шаҳрига ўзгартирилиб, Тошкент вилоятининг маъмурий маркази этиб белгиланди.

Бугун 11 июль куни Нурафшон шаҳрида Тошкент вилоят адлия бошқармасининг янги маъмурий биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Р.Холматов, Адлия вазири Р.Давлетов, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Маҳаммадиев, шунингдек, вилоятда фаолият кўрсатаётган ташкилот корхона ва муассасалар, адлия идораларининг раҳбар ва ходимлари ҳамда вилоят фаоллари иштирок этдилар.

Бино қисқа муддатда, Нурафшон шаҳрида кўркам ва замонавий кўринишда қад рослади. Бино олти қаватдан иборат бўлиб, унда Тошкент вилояти адлия бошқармаси билан биргаликда Нурафшон шаҳар адлия бўлими ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида иккита Давлат нотариал идораси, Нотариал ва ФҲДЁ архивлари жойлашган.
Энг муҳими, замонавий қиёфа касб этган ушбу кошона Нурафшон шаҳрига узукка кўз қўйгандек ярашиб, вилоят ва шаҳарга ташриф буюрган меҳмонларнинг эътирофига сазовор бўлмоқда.

Ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш жараёнида, ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг яхлит тизимини жорий этишда адлия органларига юклатилган вазифаларни сифатли бажарилишида, аҳолининг узоғини яқин бўлишида Тошкент вилоятининг марказида қад рослаган Адлия бошқармасининг янги маъмурий биносининг аҳамияти катта.