Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.07.2019



10:30:54 (GMT +5), Шб, 20 июл 2019

Г. Каримованинг оила аъзолари унинг колониядаги аҳволи бўйича шикоят ва эътирозлар билдирмади

Аҳамият беринг

Г. Каримованинг оила аъзолари унинг колониядаги аҳволи бўйича шикоят ва эътирозлар билдирмади

Олдинроқ Адлия вазирлиги томонидан Интернет тармоғида маҳкума Г. Каримовага тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмаётгани ҳамда у доимо руҳий босим остида эканлиги тўғрисидаги маълумотлар бўйича ўрганиш ўтказилгани тўғрисида хабар берилган эди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Олдинроқ Адлия вазирлиги томонидан Интернет тармоғида маҳкума Г. Каримовага тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмаётгани ҳамда у доимо руҳий босим остида эканлиги тўғрисидаги маълумотлар бўйича ўрганиш ўтказилгани тўғрисида хабар берилган эди. 

Ўрганиш давомида (жорий йилнинг 3 июль куни) Г. Каримова оила аъзоларининг у билан узоқ муддатли учрашув сўраб ёзган мурожаати келиб тушганлик факти аниқланган эди. 

Жиноят-ижроия кодексининг 76-моддасига мувофиқ маҳкумларнинг узоқ муддатли учрашув ҳуқуқи таъминланишини ўрганиш мақсадида мониторинг ўтказилди.

 Мониторинг давомида, маҳкума Г. Каримова ўзининг узоқ муддатли учрашув ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда 2019 йилнинг 7 июль кунидан 10 июль кунига қадар, ўз оила аъзолари билан уч кунлик – узоқ муддатли учрашувда бўлди. 

Уларга, узоқ муддатли учрашув ҳуқуқидан фойдаланаётган бошқа маҳкумалар каби, алоҳида узоқ муддатли учрашувларга мўлжалланган яшаш жойи ажратилди. 

Ушбу учрашувни бўлиш, шунингдек, оила аъзолари томонидан олиб келинган посилка ва бандеролларни киритишни чеклаш ҳолатлари бўлмади. 

Сухбат давомида, Г. Каримованинг оила аъзолари ушбу даврда бошқа маҳкумалар ҳам ўзининг узоқ муддатли учрашув ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда яқинлари билан бирга бўлганлигини таъкидлашди, бу бошқа маҳкумаларнинг учрашиш ҳуқуқлари таъминланаётганлигини билдиради. 

Шу билан бирга, учрашув давомида, Г. Каримованинг оила аъзолари Г. Каримовага тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмаётганлиги ва унга босим ўтказилаётганлиги бўйича шикоят ва эътироз билдиришмади.