Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.07.2019

11:07:35 (GMT +5), Шб, 20 июл 2019

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳамият беринг

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Математика таълими ва фанларини янада ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги математика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди

Қарор билан Математика фанини ривожлантириш ва В.И.Романовский номидаги Математика институти фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор вазифаларини амалга оширишни назарда тутувчи мақсадли дастур тасдиқланди.

Дастурга мувофиқ, ҳар йилги “Илм-фан етакчиси” республика танлови ўтказилади.

2020 йилдан илмий лабораториялар ва илмий ходимларнинг фаолияти ҳар йили Фанлар академияси ташкил этадиган махсус комиссия томонидан баҳоланади.

Институт тузилмасида Ёш математиклар ўқув маркази ташкил этилади.

Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши ташкил этилди.

Кенгашнинг асосий вазифаси фан ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ҳисобланади.