Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 18.10.2019



07:54:09 (GMT +5), Шб, 19 окт 2019

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳамият беринг

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тошкент вилоятида “Angren Paсk” ХК АЖ базасида қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (564-сон, 08.07.2019 й.)



Тошкент вилоятида “Angren Paсk” ХК АЖ базасида қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (564-сон, 08.07.2019 й.)

 Қарорга мувофиқ, “Angren Paсk” ХК АЖ устав капиталидаги давлат акцияларининг 25 фоизи “Николь Пак УК”га (Россия) қуйидаги инвестиция мажбуриятлари билан “ноль” қийматда сотилади:

  • 1-босқичда – камида 25 млн доллар инвестиция киритиш ҳамда 2019-2020 йилларда “Angren Paсk” ХК АЖ базасида қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ва модернизация қилиш;

  • 2-босқичда – камида 25 млн доллар инвестиция киритиб 2020-2021 йилларда йилига 6,0 млн квадрат метр битум, том ёпиш ва гидроизоляция материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

  • 3-босқичда – камида 25 млн доллар инвестициялар киритиб 2020-2021 йилларда йилига 300 минг куб метр экструзион пенополистирол ишлаб чиқаришни ташкил этиш.