Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.07.2019



10:30:50 (GMT +5), Шб, 20 июл 2019

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳамият беринг

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бухоро шаҳрида “Bukhara City” мажмуаси қурилади


Бухоро шаҳрида “Bukhara City” мажмуаси қурилади

Бухоро шаҳрида “Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказини барпо қилишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (565-сон, 08.07.2019 й.)

Қарорга мувофиқ, Бухоро шаҳрининг белгиланган ҳудудларида самарасиз фойдаланилаётган объектлар, бино ва иншоотлар эгаллаган жами 83 гектар майдонда “Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар маркази барпо қилинади.

Қарорга кўра, “Bukhara City” ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси ташкил этилди.

Мазкур мажмуани барпо этиш жараёнида зарур тадбирларни ташкиллаштириш ва инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят кенгаши таркиби тасдиқланди.

Мажмуа ҳудудида музей, халқаро конференция ва форумлар ўтказиш учун “Экспомарказ”, бизнес маркази, кинотеатр, театр, кутубхона, банклар, офислар, турар жой бинолари ва бошқа замонавий объектларни жойлаштиришга устиворлик берилади.