Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 16.09.2019



19:55:42 (GMT +5), Дш, 16 сен 2019

Июнь ойининг энг яхши ходими маълум бўлди

Аҳамият беринг

Июнь ойининг энг яхши ходими маълум бўлди

Адлия вазирлигининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси бош маслаҳатчиси Жаксымуратов Узакберген Бекбергенович вазирлик томонидан 2019 йилнинг июнь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” деб эълон қилинди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлигининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси бош маслаҳатчиси Жаксымуратов Узакберген Бекбергенович вазирлик томонидан 2019 йилнинг июнь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” деб эълон қилинди.

Узакберген Жаксымуратов 2014 йилдан 2018 йилга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида турли масъул лавозимларда фаолият юритган. 2018 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ишлаб келмоқда. 

У бошқарма фаолияти йўналишидан келиб чиқиб давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётини таҳлил қилишда, шу билан бирга, уларнинг натижалари бўйича қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга оид таклифларни ишлаб чиқишда фаолдир. Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвесторларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишида ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.  

Адлия вазирлиги жамоаси Узакберген Бекбергенович Жаксымуратовни ушбу эътироф билан табриклайди. Унинг келгусидаги ишларида ривож ва муваффақиятлар тилайди.