Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2019



20:53:31 (GMT +5), Шб, 19 окт 2019

Замонавий нотариат: фаолиятни рақамлаштириш ва шаффофлик

Аҳамият беринг

Замонавий нотариат: фаолиятни рақамлаштириш ва шаффофлик

Адлия вазирлиги мутахассислари Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатларининг I Халқаро нотариал конференциясида иштирок этдилар. Тадбир Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссияси иттифоқи, Халқаро нотариуслар иттифоқи Комиссияси, Қозоғистон Республикаси палатаси ҳамкорлигида ташкил этилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлиги мутахассислари Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатларининг I Халқаро нотариал конференциясида иштирок этдилар. Тадбир Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссияси иттифоқи, Халқаро нотариуслар иттифоқи Комиссияси, Қозоғистон Республикаси палатаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Конференция Озарбайжон, Беларусь, Грузия, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистоннинг адлия органлари ва нотариал ҳамжамиятлари вакиллари, шунингдек, Германия, Литва ва Европанинг турли давлатлари экспертлари учун мулоқот майдончаси бўлди. Иштирокчилар секция йиғилишлари ва давра суҳбатлари шаклида ўтган йиғилишларда лотин нотариал тизими тамойилларини ҳамда замонавий нотариал тизимда рақамли технологияларнинг долзарб жиҳатларини кўриб чиқдилар.

Адлия вазирлиги вакиллари Ўзбекистон Республикасида нотариатни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб бердилар. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг “Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда нотариат тизимини ривожлантиришнинг янги сифат босқичига кўтарилиши ва нотариатнинг фаол моделга ўтганини бошлаб берди.

Васиятнома тузишда ҳамда битимлар, аризалар ва турли ҳужжатлар имозлашда аудио ва видеофиксациянинг мажбурийлиги битимнинг қонунийлигини кучайтиради. Нотариуслар лавозимига номзодларни саралаб олиш жараёни очиқ ва холис бўлди, интернет тармоғи орқали аудио ва видеотрансляция тизими жорий этилди. Нотариал хизматлар учун тўловлар миқдори, жумладан давлат божлари, пуллик хизматлар ва бошқа тўловлар электрон тизим орқали автоматик тарзда шакллантирилмоқда.

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишга мурожаат қилганларнинг шахсини аниқлаш ва уларнинг амалга оширилганини таcдиқлаш учун томонларнинг бармоқ изларини сканерлаш йўли орқали янги усуллар қўлланилмоқда.

Нотариуслар фаолиятига СМС-огоҳлантириш электрон тизимининг жорий этилгани сўнгги янгиликлардан бири бўлди. Бунда мижозда хизматлар учун нотариат ходими талабига асосан ёки бевосита кассанинг ўзидаги тўловни СМС-огоҳлантиришда кўрсатилган сумма билан таққослаш имконияти пайдо бўлади. Бу нотариал идораларда коррупция хавфларини сезиларли даражада камайтириш ҳамда нотариуслар томонидан мижоздан ортиқча пул ундирилишини чеклаш имконини беради.

Конференция доирасида турли мамлакатларнинг соҳа вакиллари ҳамкасблар билан нотариал фаолиятда   рақамли инновациялар, ахборот технологиялари ва электрон бошқарув турларини қўллаш масалалари бўйича фикр алмашилди.