Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 15.07.2019



01:39:36 (GMT +5), Сш, 16 июл 2019

Адлия вазири: одил судлов тизими — ислоҳотларнинг асосий кўрсатгичи

Аҳамият беринг

Адлия вазири: одил судлов тизими — ислоҳотларнинг асосий кўрсатгичи

Жорий йилнинг 14 июнь куни “КАМКА минтақаси: умумий манфаатлар, умумий интилишлар” мавзусидаги VI Минтақавий форуми доирасида Тошкентда сессия бўлиб ўтди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 14 июнь куни “КАМКА минтақаси: умумий манфаатлар, умумий интилишлар” мавзусидаги VI Минтақавий форуми доирасида Тошкентда сессия бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов спикер сифатида иштирок этди. Вазир мамлакатимизда давлат қурилиши соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўзлаб берди.

Р.Давлетов мамлакатимиздаги ислоҳотлар жадал, кенг кўламли жараён эканлигини, қонуний асос ва ҳуқуқий пойдеворни талаб қилаётганини таъкидлади. Бу борада Адлия вазирлиги юртимизда амалга оширилаётган ишларда фаолдир. Биргина 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида вазирлик томонидан қарийб 1,5 мингга яқин меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар экспертизаси амалга оширилди. Бу ундан олдинги йилнинг шу даври билан таққослаганда икки бараварга кўпдир.

Кенг кўламли ислоҳотлар амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш билан ҳамоханг тарзда олиб борилмоқда. Уларни доимий кузатиб бориш ҳам мураккабдир. Муҳим масалалардан яна бири бу ҳуқуқни қўллаш амалиётидир, яъни қонун ҳужжатлари жойларда қандай ижро этилаяпти. Ўтган йилдан бошлаб, вазирлик янги ваколатлар асосида ҳудудлар бўйлаб қонун ҳужжатларининг ижро этилиши юзасидан мониторинг ўтказмоқда.

Адлия вазирининг фикрича, одил судлов тизими ислоҳотларнинг асосий кўрсатгичи ҳисобланади. Бу мамлакатимиз тараққиёти учун ниҳоятда муҳимдир. Ислоҳотлардан олдинги беш йилда республикамизда еттитагина оқлов ҳукми қабули қилинган. Ўтган йили қарийб минг нафарга яқин киши оқланди. Европа мамлакатлари учун бу кичик рақамдир, бироқ Ўзбекистон учун бу олдинга қўйилган катта қадам, улкан ўзгаришдир.

Инвестициялар, жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар — иқтсодиётни ривожлантиришнинг муҳим омилидир. Бу борада ОАВ долзарб мавзуларни кўтариб чиқиб, сиёсий қарорларни қабул қилинишига таъсир кўрсатишда муҳим роль ўйнайди. Қайд этиш кераккки, бу масалада ОАВнинг роли фақат кучайиб боради, бироқ давлат органлари бунга тайёрми?

Мамлакатимиздаги кўп ислоҳотлар қулай инвестициявий муҳитни шакллантириш мақсадида амалга оширилмоқда. Тегишли вазирлик ташкил этилди, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилувчи ҳоким ўринбосарлари лавозими, бизнес-омбудсман институти жорий этилди, ҳар бир ҳудудда Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилди.

Ўз чиқиши давомида Р. Давлетов коррупцияга, жумладан Адлия вазирлигида ушбу иллатга қарши курашиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, вазирликда коррупцияга қарши кураш бўйича идоравий дастур қабул қилинганлиги қайд этди. Бу биринчи навбатда адлия органлари фаолиятининг очиқ ва ошкоралигини кучайтиришга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир. Тадбирда адлия вазири форум иштирокчиларини қизиқтирган масалалар бўйича ҳам саволларга жавоб берди.

Маълумот учун: КАМКА минтақавий форуми (Марказий Осиё — Монголия —Кавказ — Афғонистон) носиёсий ва партиядан ташқари тадбир ҳисобаланади. У Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатларида иқтисодий ўсиш ва ижтимоий тараққиётни илгари суриш масалалари бўйича минтақавий мулоқотни кенгайтиришга ҳисса қўшади.   Форум минтақавий ҳамкорлик ва шерикчилик қилишдан манфаатдор бўлган турли мамлакатларнинг профессионаллари ҳамда ушбу минтақада янги имкониятларни ўзлаштириш истагида бўлган бизнес вакиллари ва ташкилотлар учун ягона платформа вазифасини ўтайди.

Форум Rumsfeld Foundation ҳамда Central Asia-Caucasus Institute и CAMCANetwork ҳамкорлигида ташкил этилади.Тадбир ташкилотчиларининг сўзларига кўра, форум турли соҳалардаги малакали мутахассислар ўртасидаги алоқалар ва ҳамкорликни кенгайиши миллий ва минтақавий даражадаги иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий тараққиётга улкан ҳисса қўшади.

Форумда 80 нафардан ортиқ олий даражадаги маърузачилар штирок этди, жумладан:

• Доктор Артур Лаффер, машҳур америкалик иқтисодчи, Laffer Associates асосчиси ва раиси;

• Жаноб Георгий Квирикашвили, Европа Тикланиш ва тараққиёт банки халқаро маслаҳатчиси ва Грузиянинг собиқ бош вазири;

• Доктор Фредерик Старр, Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси;

• Элчи Хафиз Пашаев, ADA университети ректори ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари.