Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 15.07.2019



01:47:33 (GMT +5), Сш, 16 июл 2019

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти ўртасида тадбирлар Дастури имзоланди

Аҳамият беринг

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти ўртасида тадбирлар Дастури имзоланди

2019 йил 14 июнда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида адлия вазирининг биринчи ўринбосари М.Истамов ва Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ж.Пуделка Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти ўртасида 2019 йилга мўлжалланган тадбирлар Дастурини имзолади.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2019 йил 14 июнда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида адлия вазирининг биринчи ўринбосари М.Истамов ва Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ж.Пуделка Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти ўртасида 2019 йилга мўлжалланган тадбирлар Дастурини имзолади.

Дастурни амалга ошириш доирасида “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ қонуности ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг лойиҳасини янги таҳрирда, шунингдек, Ўзбекистон фуқаролик қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда Адлия вазирлигига молиявий ҳамда эксперт ёрдамини кўрсатиш режалаштирилган.

Шу билан бирга, томонлар мавжуд қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилишди.