Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 15.06.2019

23:54:43 (GMT +5), Яш, 16 июн 2019

Эркаклар ва аёллар тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш учун яна бир қадам

Аҳамият беринг

Эркаклар ва аёллар тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш учун яна бир қадам

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасида аёллар ва эркакларни тенг ҳуқуқлиги ҳақида гапирилади. Уларга таълим олишда, касбий тайёрланишда, ишда, меҳнат учун рағбатланишда ва хизмат юзасидан кўтарилишида тенг ҳуқуқий имкониятлар яратилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ–4235-сон “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ аёллар меҳнатини муайян соҳа ёки касбларда қўллаш бўйича тақиқлар бекор қилиниши белгиланган эди.

Мазкур қарор ижроси юзасидан 2000 йил 5 январда 865-сон билан Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган Аёллар меҳнати тўлиқ ёки қисман қўлланилиши тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхати бекор қилинди.