Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 15.06.2019

00:36:06 (GMT +5), Дш, 17 июн 2019

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳамият беринг

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш қийматининг чекланган даражасини белгилаш тарифини тасдиқлаш ҳақидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3167, 11.06.2019 й.)

Қонунчиликка мувофиқ, хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш ушбу фаолият билан шуғулланувчи аккредитациядан ўтган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Ҳужжат билан чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш учун тўлов, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баробари (304 минг 095 сўм) этиб белгиланди.

Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.