Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 15.06.2019

23:57:06 (GMT +5), Яш, 16 июн 2019

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳамият беринг

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.)

Амалдаги тартибга кўра, телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш учун фойдаланувчилар телекоммуникация операторига шартнома тузиш учун ариза беради.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, телекоммуникация оператори мазкур аризалар рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 кунда қабул қилинган қарор ҳақида ариза берувчини хабардор қилади.

Илгари бу муддат 30 кун эди.

Эндиликда, агар абонент телефон алоқасидан фойдаланиш тўхтатиб қуйилгандан кейин 60 кун ичида телефон алоқаси хизматлари бўйича қарздорлигини ёпмаса, телекоммуникация оператори шартномани бир томонлама бекор қилади.

Илгари мазкур муддат бир ойни ташкил қилган.