Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 15.06.2019



00:44:47 (GMT +5), Дш, 17 июн 2019

НОТАРИУС ЛАВОЗИМИГА ТАНЛОВЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Аҳамият беринг

НОТАРИУС ЛАВОЗИМИГА ТАНЛОВЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 10 июнь куни республикадаги вакант нотариус лавозимларига танловлар ўтказилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 10 июнь куни республикадаги вакант нотариус лавозимларига танловлар ўтказилди.

Нотариус лавозимига танловда қатнашиш учун жами 29 нафар номзодлар талабгор сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига ҳужжат топширди.

Очиқлик, шаффофлик ва одиллик принципларига асосан ўтказилган танлов имтиҳони суҳбат асосида оғзаки савол-жавоб тарзида бўлиб ўтди.

Танловда талабгорларнинг давлат ва жамият қурилиши ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳадаги ислоҳотлар, фуқаролик ҳуқуқи ва нотариат соҳасидаги саводхонлиги синовдан ўтказилди.

Танловлар натижасида Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 1 тадан, Самарқанд вилоятида 2 та ва Фарғона вилоятида 3 та давлат нотариал идораларига нотариуслар тайинланди. Жумладан,

Андижон вилояти:

Андижон туман 1-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Сиддиқов Дониёрбек Хомидович.

Жиззах вилояти:

Жиззах шаҳар 3-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Тожибоев
Шухрат Бахтиёрович.

Қашқадарё вилояти:

Қарши туман ДНИ нотариуси лавозимига – Ахмедова
Мафтуна Алимхановна.

Наманган вилояти:

Янгиқўрғон туман 2-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Қўзиева Саодатхон Рахмоновна.

Сирдарё вилояти:

Боёвут туман 2-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Наркулов Шавкат Эгамкулович.

Тошкент вилояти:

Ўртачирчиқ туман 2-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Каримова Адибахон Саидовна.

Самарқанд вилояти:

Тойлоқ туман 1-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Холмуродов Анвар Холмурод ўғли;

Самарқанд шаҳар 5-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Рахманов Сарвар Негматиллоевич.

Фарғона вилояти:

Фарғона шаҳар 7-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Кахаров Хусанбой Эгамбердиевич;

Олтиариқ туман 1-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Абдуллаев Хусанбой Нуридинович;

Марғилон шаҳар 3-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Исраилов Хуршид Мухаммаджановичлар тайинланди.