Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 17.08.2019



04:05:32 (GMT +5), Яш, 18 авг 2019

#Тайинлов

Аҳамият беринг

#Тайинлов

Адлия вазирининг буйруғи билан Дилафрўз Суфиева Улуғбековна вазирликнинг Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирининг буйруғи билан Дилафрўз Суфиева Улуғбековна вазирликнинг Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Д. Суфиева шу кунга қадар вазирликнинг Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов, Адлия вазирлигида гендер тенглик масаласига алоҳида эътибор берилаётганлигининг яққол ифодасидир.

Хусусан, вазирлик марказий аппаратида ишлаётган ходимларнинг 27 нафари хотин-қизлар бўлиб, уларнинг 6 нафари раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият юритиб келмоқда.

Адлия вазирлиги жамоаси Д. Суфиевани тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.