Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 17.08.2019



04:15:23 (GMT +5), Яш, 18 авг 2019

Республика ишчи гуруҳи навоийлик тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганмоқда

Аҳамият беринг

Республика ишчи гуруҳи навоийлик тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганмоқда

Республика ишчи гуруҳи томонидан (Адлия вазири Р.Давлетов раҳбарлигида) жорий йилнинг 3 июнь кунии Зарафшон шаҳрида Навоий вилоятининг шимолий қисмидаги туманлар тадбиркорлик субъектлари билан (Зарафшон шаҳар, Учқудуқ ва Томди туманлари) ва Конимех туманида (Нурота, Навбаҳор, Конимех туманларининг тадбиркорлари)ларида учрашувлар ташкил этилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Республика ишчи гуруҳи томонидан (Адлия вазири Р.Давлетов раҳбарлигида) жорий йилнинг 3 июнь кунии Зарафшон шаҳрида Навоий вилоятининг шимолий қисмидаги туманлар тадбиркорлик субъектлари билан (Зарафшон шаҳар, Учқудуқ ва Томди туманлари) ва Конимех туманида (Нурота, Навбаҳор, Конимех туманларининг тадбиркорлари)ларида учрашувлар ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун ва моҳиятини кенг тушунтирилиб, тадбиркорларни қийнаётган масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

Ўтказилган учрашувларда 700 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ва чет эл инвесторлари иштирок этиб, улардан 100 га яқин мурожаатлар келиб тушди.

Мазкур мурожаатларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга ер участкаси, сув таъминоти ва кредит ажратиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, бузилган иморатларга нисбатан компенсация тўловларини ундириш ҳамда божхона ва солиқ тўловлари билан боғлиқ масалалар кўтарилди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш давомида вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва тижорат банкларининг фаолиятига бевосита тааллуқли бўлган айрим муаммолари жойида ҳал этилди.

Шунингдек, жойида ҳал этиш имконияти бўлмаган муаммо ва камчиликларни туман (шаҳар) ва вилоят даражасида ҳал қилиш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, Республика ишчи гуруҳининг жойларда ўтказилган учрашувлари давомида тадбиркорлик субъектлари ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олди.

Маълумот учун: эртага, яъни 4 июнь куни соат 09:00 да Навоий шаҳридаги Ёшлар маркази мажлислар залида Навоий шаҳар, Хатирчи, Қизилтепа, Кармана туманларида фаолият юритувчи тадбиркорлик суъектлари билан учрашув ўтказилади.