Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 15.06.2019



00:46:33 (GMT +5), Дш, 17 июн 2019

Фуқаролар ва юридик шахсларга Конституциявий судга масала киритиш ҳуқуқи берилмоқда

Аҳамият беринг

Фуқаролар ва юридик шахсларга Конституциявий судга масала киритиш ҳуқуқи берилмоқда

Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, www.regulation.uz порталига умуммуҳокама учун жойлаштирилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, www.regulation.uz порталига умуммуҳокама учун жойлаштирилди.

Лойиҳада ўзининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан бузилган деб ҳисобловчи ҳар қандай шахсга Конституциявий судга шикоят қилиш мумкинлиги назарда тутилмоқда. Бунда, мурожаатчи шахсан ўзи ёки вакили орқали Конституциявий суд мажлисида иштирок этиши мумкин.

Шунингдек, давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилиши ёхуд улар томонидан қонун ҳужжатларига номувофиқ бўлган ҳужжат чиқарилиши натижасида шахсларга зарар етказилса, ушбу зарар давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўланиши белгиланмоқда.

Зарарни қоплаш учун маблағ етарли бўлмаган ёхуд давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари мавжуд бўлмаган ҳоллардагина зарар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин бўлади.

Халқаро тажриба ўрганилганда, фуқаролар ва юридик шахсларнинг Конституциявий судга масала киритиш (шикоят қилиш) амалиёти хорижий давлатлар, хусусан, Белгия, Испания, Германия, Россия, Беларусь, Қозоғистон ва бошқа давлатларда мавжудлигини кўриш мумкин.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши келгусида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини таъминлашга, жумладан, уларнинг Конституция билан белгилаб қўйилган ҳуқуқларини тўлақонли ҳимоя қилинишига эришилади.