Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 17.08.2019



04:40:58 (GMT +5), Яш, 18 авг 2019

Адлия вазирлиги ходимлари оммавий коммуникациялар соҳасида Буюк Британия тажрибасини ўрганишади

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги ходимлари оммавий коммуникациялар соҳасида Буюк Британия тажрибасини ўрганишади

2019 йил 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари М.Истамов Буюк Британиянинг Халқаро давлат алоқалари хизмати (UK Government Communications Service International – GCSI )нинг Британия эксперт вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2019 йил 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари М.Истамов Буюк Британиянинг Халқаро давлат алоқалари хизмати (UK Government Communications Service International – GCSI )нинг Британия эксперт вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Малумот учун: GCSI 1917 йилда ҳукумат, вазирликлар ва идораларнинг матбуот хизматлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган Буюк Британия ҳукумат хизматининг бир қисми. Бу соҳада дунёдаги етакчи хизматлардан биридир. Шунингдек, вазирликлар ва идораларнинг матбуот хизматлари салоҳиятини кучайтиришда хорижий ҳукуматларга маслаҳат ёрдамини беради.

Учрашувнинг мақсади республика вазирликлари ва идоралари, хусусан, Адлия вазирлиги матбуот хизматлари салоҳиятини ривожлантириш, жамоатчилик ва жаҳон ҳамжамиятини Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳиятини дарҳол ва самарали етказиш учун ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

Томонлар Ўзбекистонда давлат алоқа тизимини жорий этиш жараёни ва мавжуд ислоҳотларни амалга ошириш бўйича жамоатчиликни хабардор қилишдаги ўрни ҳақида муҳокама қилишди. М.Истамов меҳмонларни суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишда вазирлик фаолияти билан батафсил таништирди. Хусусан, у ушбу соҳадаги асосий ишлар ҳуқуқий тарғибот ва таълим, шунингдек, жамоатчилик билан ишлаш орқали амалга оширилаётганини таъкидлади.

Адлия вазирининг биринчи ўринбосари аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича асосий ишлар рақамли шароитда инновацион усуллар билан амалга оширилаётганини таъкидлади. У “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналларининг учта тилда (ўзбек, рус, инглиз тилида) фаолияти тўғрисида батафсил тўхталди. Жамоатчиликни мамлакатдаги ҳуқуқий ислоҳотлар ва ўзгаришлар ҳақида доимий равишда хабардор қилиб бораётган Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маданият ва маърифат” ДУКда ташкил этилган “Ҳуқуқий ахборот” телестудиясининг фаолияти ҳақида сўзлаб берди.

Учрашувда қайд этилганидек, энг яхши ҳуқуқий тарғибот - жамоатчиликни ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш ҳисобланади. Хусусан, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишни мақсад қилган Advice.uz (www.advice.uz) вазирликнинг янги ташкил этилган ҳуқуқий ахборот портали роли катта аҳамиятга эга.

М. Истамов меҳмонларга 2018 йилда давлат органларининг очиқлик рейтингида вазирликнинг биринчи ўринни эгаллагани, ушбу йўналишдаги фаолият давом эттирилиб, алоқа соҳасидаги инновацион ёндашувлардан фойдаланиш ва аҳолига ахборотни тақдим этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини билдирди.

Ўз навбатида, Халқаро давлат алоқалари хизматининг вакиллари Буюк Британия ҳукумат алоқалари соҳасида тажрибаси билан ўртоқлашди.

GCSI Стратегик алоқалар бўлими бошлиғи Ж. Баллантайн, GCSI нинг давлат алоқаларининг турли соҳаларида, жумладан, стратегик алоқаларни режалаштириш ва қўллаш, шунингдек, идоралараро кенг қамровли компанияларни ўтказиш каби катта тажрибага эга эканлигини таъкидлади.

Британия томони ушбу соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди ва Ҳукуматнинг кенг қамровли ислоҳотлар стратегиясига мувофиқ келадиган коммуникация стратегиясини ишлаб чиқиш учун экспертларни қўллаб-қувватлашини айтди. Хусусан, вазирлик ходимларини ахборот билан таъминлашнинг инновацион усуллари билан таништириш, самарали мулоқотни режалаштириш, ахборот билан самарали ишлаш, оммавий ахборот воситалари билан ишлаш, шунингдек, ахборот компаниясини ўтказиш бўйича семинарлар ва тренинглар ўтказиш таклиф этилди.