Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 17.08.2019



04:05:53 (GMT +5), Яш, 18 авг 2019

Адлия вазирлиги маҳкумларга ҳуқуқларини тушунтирди

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги маҳкумларга ҳуқуқларини тушунтирди

“Жазони ўтаётган озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ҳуқуқлари бу борада қонунчиликдаги сўнги янгиликлар”. Айни шу мавзуда Адлия вазирлиги, Тошкент вилояти адлия бошқармаси ходимлари ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўқитувчилари ҳамкорликда Тошкент вилояти Бўка туманида жойлашган манзил колониясида маҳкумлар билан давра суҳбати ўтказишди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

“Жазони ўтаётган озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ҳуқуқлари бу борада қонунчиликдаги сўнги янгиликлар”. Айни шу мавзуда Адлия вазирлиги, Тошкент вилояти адлия бошқармаси ходимлари ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўқитувчилари ҳамкорликда Тошкент вилояти Бўка туманида жойлашган манзил колониясида маҳкумлар билан давра суҳбати ўтказишди.

Тарғибот тадбири давомида маҳкумларга жазони ўташ муддати давомида мавжуд ҳуқуқлари, сўнгги 3 йил давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ўзгаришлар, жазо муддати тугагандан сўнг ишга жойлашиш тартиби тушунтирилди.

Шунингдек, колонияда жазони ўтовчи шахслар билан индивидуал суҳбатлар ўтказилди. Унда амнистия, афв этиш тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат қонунчилигида акс этган маҳкумларнинг меҳнатга доир ҳуқуқ ва мажбуриятлари, пенсия ва нафақа олиш билан боғлиқ тартиблар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Уларни қизиқтирган ҳамда қийнаётган масалалар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Тадбирда иштирок этган маҳкумларнинг сўзларига кўра, озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларнинг ҳуқуқлари
ва мажбуриятларини тушунтириш, келгусида уларнинг ижтимоий ҳаётга мослашувига кўмак беради.

Тадбирдан сўнг маҳкумларнинг меҳнат шароитлари билан танишилиб, уларни қизиқтирган мавзулардаги саволларга жавоб берилди.