Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 17.08.2019



04:09:17 (GMT +5), Яш, 18 авг 2019

Голограмма, QR – кодли “Infoland” ва илк бор ташкил этилган Бош вазир қабулхонаси

Аҳамият беринг

Голограмма, QR – кодли “Infoland” ва илк бор ташкил этилган Бош вазир қабулхонаси

Янги очилган Андижон тумани ДХМ нима билан фарқланади?


Янги очилган Андижон тумани ДХМ нима билан фарқланади?

Илгари Андижон туман давлат хизматлари маркази талабга жавоб бермайдиган бинода иш юритаётган эди. Янги бунёд этилган маскан замон талабларига мос равишда қад ростлади.

Бу ерда 137 турдаги давлат хизматлари кўрсатилиши режалаштирилган. Келгусида бу кўрсаткич бир неча баробар ортиши кўзда тутилмоқда.

Очилиш маросимида иштирок этган Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари агентлиги директори Халилилло Турахужаев кириш сўзида марказ ходимларига алоҳида мурожаат қилиб, агентлик олдида турган устувор вазифалар ҳақида сўзлади. Бундан ташқари, йил бошида ДХМ ходимлари учун жорий этилган махсус тамойиллар ҳақида эслатиб, уларга амал қилишни ва халқимиз розилини қозонишга ундадилар.

Эътиборли жиҳати ДХМда энг сўнгги инновациялар йўлга қўйилган. Голограмма ёрдамида марказ фаолият ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин. QR — кодли “Infoland" кўрсатиладиган хизмат тури, унинг талаблари, пулли ёки аксинча бепул эканлигини кўрсатади.

Бу ерда нотариус хизмати йўлга қўйилган. ФХДЁ, Халқ қабулхонаси, солиқ маслахатчисидан зарур маълумотларни ҳам шу ерда олиш мумкин. 
WI-FI интернет тармоғи ишламоқда. Кутубхонада 2 000 та хуқуқий ва бадиий адабиёт, 15 000 дан зиёд электрон адабиёт бор. Болалар майдончаси, тиббиёт хонаси мавжуд.

Давлатимиз рахбарининг "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Фармонига асосан марказда Бош вазир қабулхонаси ташкил қилинди.

Эндиликда, муаммо ва таклифлар билан келган тадбиркорлар қулай шароитларга эга бўлган Давлат хизматлари марказларида тегишли давлат органлари вакиллари иштирокида қабул қилинадилар. Мурожаатни жойида ҳал қилинишига эътибор берилади, жойида ҳал қилиш имконияти бўлмаганлари ваколатли идорага назоратга олинган ҳолда юборилади.

Ваколатли органларнинг биринчи раҳбарлари қабулхона топшириғини кўриб чиқиб, натижалари ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида 7 кун муддатда қабулхонага ёзма равишда ахборот берадилар.

Шубҳасиз, Андижон тумани замонавий давлат хизматлари маркази вилоят аҳолиси учун манзур келади.