Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 15.06.2019



00:26:04 (GMT +5), Дш, 17 июн 2019

Ўзбекистонлик нотариуслар Санкт-Петербургдаги нотариат бўйича халқаро конференцияда иштирок этди

Аҳамият беринг

Ўзбекистонлик нотариуслар Санкт-Петербургдаги нотариат бўйича халқаро конференцияда иштирок этди

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси Санкт-Петербургда ўтаётган IX халқаро юридик форумида иштирок этмоқда.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси Санкт-Петербургда ўтаётган IX халқаро юридик форумида иштирок этмоқда.

Делегация таркибидан Адлия вазирлигининг Марказий аппарати ҳамда таркибий бўлинмалари вакиллари билан бирга Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри нотариуслар ҳам ўрин олган.

Ўзбекистон делегациясининг Санкт-Петербургдаги ташриф жадвалида форумдан ташқари расмий ишбилармонлик дастури тадбирларида иштирок этиш ҳам кўзда тутилган.

Шу тариқа Россия Федерацияси Федерал нотариал палатаси таклифига биноан 2019 йил 15 май куни ўзбекистонлик нотариуслар "Жамиятни рақамлаштириш жараёнида нотариусларнинг корпоратив иштирокчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги роли" мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этди.

Тадбир доирасида Австрияда корпоратив ҳуқуқ соҳасида инновацион технологиялардан фойдаланиш, Беларусда нотариуснинг корпоратив ҳуқуқ иштирокчилари ҳуқуқини ҳимоя қилишдаги роли, Францияда корпоратив ҳуқукда нотариат ахборот технологиялари, корпоратив ҳуқуқни глобаллаштириш ва рақамли нотариат истиқболлари, Италия қонунчилиги бўйича нотариал ҳаракатларни масофадан туриб амалга ошириш, рақамли иқтисодиёт шароитида замонавий нотариат ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.