Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 17.08.2019



04:03:27 (GMT +5), Яш, 18 авг 2019

Адлия вазирлиги : Тадбиркорга етказилган зарар суд орқали ҳал этилиши кутилмоқда...

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги : Тадбиркорга етказилган зарар суд орқали ҳал этилиши кутилмоқда...

Адлия вазирлиги томонидан Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида фаолият юритиб келаётган “ХОЛБУВИ ОПА БАРАКА” МЧЖ раҳбари Холбуви Тангированинг ижтимоий тармоқларда (https://m.facebook.com/groups/127663087931436?view=permalink&id=331661494198260) муҳокама бўлаётган муаммоси ўрганилди. 


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлиги томонидан Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида фаолият юритиб келаётган “ХОЛБУВИ ОПА БАРАКА” МЧЖ раҳбари Холбуви Тангированинг ижтимоий тармоқларда (https://m.facebook.com/groups/127663087931436?view=permalink&id=331661494198260) муҳокама бўлаётган муаммоси ўрганилди. Ўрганиш ишлари натижасида Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани ҳокимининг 2018 йил 19 июндаги 1251-сон қарорига асосан фуқаро Холбуви Тангировага 124.0 гектар ер майдони ажратилганлиги аниқланди. Ушбу қарорга асосан “ХОЛБУВИ ОПА ФАЙЗ” фермер хўжалиги ташкил этилиб, туман давлат хизматлари маркази томонидан 2018 йил 28 июнда 618819-сон реестр рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

2018 йил декабрь ойида фуқаро Холбуви Тангирова таъсисчилигида “ХОЛБУВИ ОПА БАРАКА” МЧЖ ташкил этилган ҳамда туман давлат хизматлари маркази томонидан 2018 йил 6 декабрда 631664-сон реестр рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Ажратилган 124.0 гектар ер майдони МЧЖга бириктирилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 974-сон “Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “TASHKENT COTTON TEXTILE CLUSTER” МЧЖга пахта хомашёси, бошоқли дон ва бошқа маҳсулотларни, шунингдек, чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотлари етиштиришни ташкил қилиш учун Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида доимий эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш ҳуқуқи билан 35,4 минг гектар суғориладиган ер ва 3,1 минг гектар балиқчилик кўллари ажратилиши белгиланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 974-сон, Тошкент вилояти ҳокимининг 2018 йил 3 декабрдаги 926-сон қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан Қуйичирчиқ туман ҳокимининг 2018 йил 10 декабрда 2245-сон ҳамда 2019 йил 23 январда 91-сон қарорлари қабул қилинган.

Туман ҳокимининг 2019 йил 23 январда 91-сон қарорига асосан “TASHKENT COTTON TEXTILE CLUSTER” МЧЖ таркибига кирадиган агросаноат корхоналарга 37.182 гектар ер майдони ажратилган.

Бунинг оқибатида, фуқаро Холбуви Тангировага қарашли 124.0 гектар ер майдони “TASHKENT COTTON TEXTILE CLUSTER” МЧЖга ўтказилган.

Бироқ, фуқаро Холбуви Тангировага етказилган зарар қопланмасдан қолган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 86-моддаси, 5-бандида зарарнинг ўрни олиб қўйилаётган ер участкалари ажратиб бериладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан, шунингдек фаолияти ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланишига ёки яқин атрофдаги ерларнинг сифати ёмонлашувига олиб борган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши белгиланган.

Ҳозирги кунда Тошкент вилояти савдо-саноат палатаси томонидан фуқаро Холбуви Тангировага етказилган зарарни ундириш юзасидан Иқтисодий ишлар бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судига даъво аризаси киритилган ҳамда суднинг 2019 йил 6 майдаги 4-1103-1901/779-сонли ажримига асосан ишни кўриб чиқиш 22 май куни соат 12:35 га белгиланган.