Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 20.07.2019

07:36:34 (GMT +5), Яш, 21 июл 2019

Адлия вазирлиги: Халмухаммед Палуаниязов апрель ойининг “энг яхши ходими”

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги: Халмухаммед Палуаниязов апрель ойининг “энг яхши ходими”

Адлия вазирлигининг Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармасининг бош маслаҳатчиси Палуаниязов Халмухаммед Аитжанович вазирлик томонидан 2019 йилнинг апрель ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” деб маълум қилинди.

Х.Палуаниязов иш фаолиятини 2017 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида юритиб келмоқда. У бошқарма фаолияти соҳаларига оид идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қонунчиликка, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, уларни коррупцияга, бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этишга шарт-шароит яратувчи, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий этувчи қоидалар ва нормаларни аниқлаш нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда изланишлар олиб бориб, бу борада миллий қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқмоқда.

Шунингдек, бошқарма фаолияти йўналишидаги масалалар юзасидан ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширишда фаолдир.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 25-27 апрель кунлари ўтказилган “Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форумида маҳаллий иштирокчилар ва волонтерлар билан ишлашда фаол иштирок этди.

Адлия вазирлиги жамоаси Палуаниязов Халмухаммед Аитжановични ушбу муваффақият билан табриклайди. Унинг келгусидаги ишларида омад ва ривож тилайди.