Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 25.05.2019



06:22:45 (GMT +5), Яш, 26 Мая 2019

«Tashkent Law Spring» халқаро юрдик форумида 1000дан ортиқ иштирокчилар қатнашади

Аҳамият беринг

«Tashkent Law Spring» халқаро юрдик форумида 1000дан ортиқ иштирокчилар қатнашади

Жорий йилнинг 25 апель куни Тошкентда мамлакатимиз тарихида илк бор «Tashkent Law Spring» халқаро юридик форуми бошланади. Тадбир ўтказилиши Ҳаракатлар стартегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» амалга оширишга оид Давлат дастурида кўзда тутилган. 22 апрель куни маҳаллий ва халқаро ОАВ вакиллари учун ташкил этилган брифингда саноқли кунлардан сўнг бошланадиган “Тошкент ҳуқуқ баҳори” халқаро юридик форумига кўрилаётган тайёргарлик ишлари, унда иштирок этувчилар, форум дастуридан ўрин олган асосий масалалар ҳақида батафсил маълумот берилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 25 апель куни Тошкентда мамлакатимиз тарихида илк бор «Tashkent Law Spring» халқаро юридик форуми бошланади. Тадбир ўтказилиши Ҳаракатлар стартегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» амалга оширишга оид Давлат дастурида кўзда тутилган. 22 апрель куни маҳаллий ва халқаро ОАВ вакиллари учун ташкил этилган брифингда саноқли кунлардан сўнг бошланадиган “Тошкент ҳуқуқ баҳори” халқаро юридик форумига кўрилаётган тайёргарлик ишлари, унда иштирок этувчилар, форум дастуридан ўрин олган асосий масалалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Форумнинг асоси мавзуси “Ҳуқуқ жадал модернизация даврида” бўлади. Бу бежиз эмас. Сўнгги икки йил давомида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устувор аҳамият касб этган кенг кўламли ўзгаришлар даври бўлди.

Қисқа давр ичида Ҳаракатлар стратегияси доирасида 90 дан ортиқ қонунлар ва икки мингдан зиёд Президент, ҳукумат фармонлари ва қарорлари қабул қилинди. Энг яхши амалиётлар, илғор тажриба ва таклифлар миллий ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш имконини бермоқда.

Тадбир қатнашчилари давлат ва жамиятнинг жадал ўзгариш даврида ҳуқуқ қандай бўлмоғи керак? деган саволга жавоб топадилар.

Форум юриспруденция соҳасидаги мингдан зиёд вакиллар, жумладан дунёнинг 40 мамлакати (АҚШ, Англия, Австрия, Австралия, Озарбайжон, Буюк Британия, Германия, Ирландия, Италия, Франция, Нидерланд, Швейцария, Польша, Канада, Молдова, Беларусь, Украина, Мальта, Латвия, Литва, Россия, Грузия, Саудия Арабистони, БАА, Хитой, Япония, Корея Республикаси, Сингапур, Ҳиндистон, Малайзия, Туркия, Шри-Ланка, Қозоғистон, Афғонистон ва ҳ.к) дан қарийб 240 делегатларни бирлаштирадиган муҳокама майдончасига айланади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу аҳамиятли анжуманда Корея Республикаси, Сингапур, Россия, Афғонистон, Беларус, Озабрайжон, Саудия Арабистони, Шри-Ланка давлатларининг адлия вазирликлари ва қонунчилик тизими, дунёнинг етакчи арбитраж марказлари раҳбарияти ҳам иштирок этади.

«Tashkent Law Spring» дастурини тузишда эспертлар ва спикерлар фаол қатнашди. Форумнинг ташкилий қўмитаси юзлаб аризалар ва таклифларни кўриб чиқди. Форумнинг амалий дастури “Сифатли бошқарув”, “Суд устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш”, “Фаол инвестициявий сиёсат” йўналишлари бўйича 17 та сессияни ўз ичига олади.

“Суд экспертизаси” ва “Нотариат” мавзуларига оид иккита давра суҳбати, Ўзбекистон инвестиция муҳити, давлат хизматлари ва фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар бўйича тақдимотлар, “Юридик компания бошқаруви: муваффақият сирлари” ва “Инвестиция лойиҳаларини бошқариш” бўйича маҳорат дарслари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, “Йилнинг энг яхши адвокати”, “Йилнинг энг яхши адовакатлик тузилмаси”, “Энг яхши корпоратив юридик хизмат” каби номинациялар бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтади.

«Tashkent Law Spring» халқаро юридик форуми шу тариқа, йирик профессионал байрамга айланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларнинг юриспруденция соҳаси вакиллари жонли мулоқот ва қулай шароитларда дунёдаги мураккаб ва қизиқарли   масалаларни,   бугунги кунда сармоядорлар учун яратилаётган имкониятлар ва уларга қаратилган чақириқлар бўйича муҳокама қилиш имконига эга бўладилар.

Маълумот учун: пойтахтимизда бўлиб ўтадиган мазкур тадбир жараёнларини ёритиш учун миллий ва хорижий ОАВ ларнинг 90 нафардан ортиқ вакиллари аккредитациядан ўтди.

Форум дастури, спикерлар ва иштирокчилар ҳақидаги батафсил маълумотлар билан «Tashkent Law Spring» — https://tashkentlawspring.uz/ru расмий сайтида танишишингиз мумкин.

Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. АҚШнинг халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID) ва БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури (UNDP) тадбирнинг асосий ҳомийларидир.