Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 25.05.2019



06:32:04 (GMT +5), Яш, 26 Мая 2019

Ўзбекистан—Франция: ҳуқуқий ҳамкорликнинг янги босқичи

Аҳамият беринг

Ўзбекистан—Франция: ҳуқуқий ҳамкорликнинг янги босқичи

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Франция Республикасининг муҳрини сақловчи Адлия вазирлиги ўртасида алмашинув ва ҳуқуқий ҳамкорлик тўғрисида Маъмурий келишув имзоланди. 


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Франция Республикасининг муҳрини сақловчи Адлия вазирлиги ўртасида алмашинув ва ҳуқуқий ҳамкорлик тўғрисида Маъмурий келишув имзоланди. 

2019 йил 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган тадбирда шартнома Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов ва Европа вазири Давлат котиби ҳамда Франция ташқи ишлар вазири Жан-Батист Лемуан томонидан имзоланди. 

Мақсад – билим, тажриба ва илғор амалиётни алмашиш учун ҳуқуқ ва адлия соҳасида ўзаро тенглик ва ҳурмат тамойиллари асосида ҳамкорлик ўрнатишдир. 

Ушбу ҳужжат икки мамлакат вазирликлари ўртасида самарали ҳамкорлик қилиш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. 

Шартнома қонун ва адолат соҳасида илғор амалиёт ва тажрибалар алмашинувини, томонларнинг делегациялари учун экскурсиялар ташкил этишни, ўз ваколати доирасида семинарлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни биргаликда ўтказишни назарда тутади.

Бундан ташқари, томонлар шартнома қоидаларини самарали амалга ошириш мақсадида фаолият ва лойиҳалар доирасини белгилайдиган икки йиллик тадбирлар режасини ишлаб чиқишади. Бу орқали эса ҳамкорлик соҳаларини янада кенгайтириш учун қўшма тадбирларни амалга оширишда тегишли вазирлик ва идораларни жалб қилиш кўзда тутилмоқда.