Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 25.05.2019



06:24:11 (GMT +5), Яш, 26 Мая 2019

Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва Буюк Британиялик ҳамкорлар давлатнинг фуқаролар билан ўзаро муносабатларида ҳамкорликни давом эттиради

Аҳамият беринг

Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва Буюк Британиялик ҳамкорлар давлатнинг фуқаролар билан ўзаро муносабатларида ҳамкорликни давом эттиради

2019 йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р. Давлетов Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари А.Дункан билан учрашди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алқоалар бўлими

2019 йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р. Давлетов Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари А.Дункан билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди, келгуси ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Қайд этилишича, Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар асосида ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари такомиллаштирилаётгани, шунингдек, Адлия вазирлигининг ҳам фаолиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг яққол тасдиғи сифатида вазирлик фаолиятининг устувор йўналишлари қаторида ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини юритиш этиб белгиланганлигини эътироф этиш мумкин.

Р.Давлетов меҳмонларни вазирликнинг тузилмаси, вазифалари, функциялари билан таништирди. Вазирлик ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилгани ва Интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлиги тизимига ўтказилгани маълум қилинди.

Мулоқот чоғида А. Дункан ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини, шу жумладан, "Government Partnerships International" йўналиши бўйича, “Citizens Advice” ва “Company House” ахборот-маслаҳат механизмларини жорий этишга қаратилган йўналиш, шунингдек вазирлик фаолиятини ўрганиш учун халқаро экспертларни жалб қилиш орқали унинг фаолиятини такомиллаштиришга кўмаклашиш ва баҳолаш бўйича таклифларни тақдим этишини қайд этди.

Британия томони вазирликнинг фуқаролар билан давлат иши соҳасида халқаро экспертларни жалб қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлади ва бу йўналишда ҳам келгусида ҳамкорлик қилинишини билдирди.

Конструктив ва очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашув давомида ўзаро манфаатли бўлган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди, меҳмонларни қизиқтирган барча масалалар бўйича тўлиқ жавоб берилди.