Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 15.06.2019



14:52:14 (GMT +5), Дш, 17 июн 2019

16 та давлат нотариал идораларига нотариуслар тайинланди

Аҳамият беринг

16 та давлат нотариал идораларига нотариуслар тайинланди

Жорий йилнинг 10 апрель куни республикадаги вакант нотариус лавозимларига танловлар ўтказилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 10 апрель куни республикадаги вакант нотариус лавозимларига танловлар ўтказилди.

Нотариус лавозимига танловда қатнашиш учун жами 30 нафар номзодлар талабгор сифатида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига ҳужжат топширди.

Очиқлик, шаффофлик ва одиллик принципларига асосан ўтказилган танловлар натижасига кўра, Андижон, Жиззах, Хоразм ва Тошкент вилоятларида 1 тадан ҳамда Тошкент шаҳрида 12 та давлат нотариал идораларига нотариуслар тайинланди. Жумладан,

Андижон вилояти:

Шаҳрихон туман 1-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Маматов Авазбек Мансурович.

Жиззах вилояти:

Пахтакор туман 2-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Норбоев Абдухаким Убайдуллаевич.

Хоразм вилояти:

Урганч шаҳар 10-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Ниязметов Тохир Бектурдиевич.

Тошкент вилояти:

Зангиота туман 13-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Джалилов Умиджон Турсунович.

Тошкент шаҳар:

Сергели туман 4-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Ибрагимов Азамат Мухитдинович;

Сергели туман 5-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Тошбоев Абдирахмон Холматович;

Сергели туман 6-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Шамирзаев Шохрух Бахтиёрович;

Яшнобод туман 6-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Савурова Нилуфар Камиловна;

Бектемир туман 2-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Шадиева Эъзоза Балтабаевна;

Яккасарой туман 9-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Абдирахмонова Садокат Сулаймановна;

Яккасарой туман 10-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Шарипова Ирода Нематовна;

Учтепа туман 10-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Худойбердиев Шухрат Журабекович;

Шайхонтоҳур туман 11-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Каримова Нафиса Каримовна;

Олмазор туман 12-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Исмаилов Ахмад Базарбаевич;

Мирзо Улуғбек туман 5-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Камалова Гулноза Абдубаситовналар тайинланди.

Бундан ташқари, танловда яхши натижа қайд этган талабгор Исмоилов Шахзод Қахрамон ўғли аввалдан вакант бўлиб келган Яккасарой туман 5-сон давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига тайинланди.

Маълумот учун: танловда талабгорларнинг давлат ва жамият қурилиши ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳадаги ислоҳотлар, фуқаролик ҳуқуқи ва нотариат соҳасидаги саводхонлиги синовдан ўтказилди.