Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 17.10.2019



15:34:43 (GMT +5), Пш, 17 окт 2019

Адлия ахбороти: 2019-2021 йилларда электр энергетика тармоғи рақамлаштирилади

Аҳамият беринг

Адлия ахбороти: 2019-2021 йилларда электр энергетика тармоғи рақамлаштирилади

Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги қарори юзасидан ташкил этилган “Адлия ахбороти” номли матбуот анжуманида қайд этилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги қарори юзасидан ташкил этилган “Адлия ахбороти” номли матбуот анжуманида қайд этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ, “Ўзбекэнерго” АЖ қуйидагилар орқали қайта ташкил этилади:

· иссиқлик электр станциялари ҳамда электр марказларни бошқарувчи “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти;

· “Ўзэлектртармоқ” УК ва “Энергосотиш” филиали негизида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти;

· электр энергияни якуний истеъмолчиларга тақсимловчи “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти.

Энергетика вазирлиги қошида Лойиҳа офиси ташкил этилди.

Лойиҳа офисига энергетика вазирининг электр энергетика тармоғини назорат қилувчи ўринбосари бошчилик қилади.

Энергия қурилмалари учун ускуналар, бутловчи қисмлар, эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилади.

Бундан ташқари, матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдиги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бўйича соҳа мутахассислари журналистларнинг саволларига жавоб беришди.

Хабар қилинишича, Давлат ветеринария қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Қўмита ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

Қуйидагилар Қўмита таркибига ўтказилди:

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ва унинг академик лицейи;

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти;

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти;

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти.

Қўмита ҳузурида Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси ҳамда “Ўзбекчорванасл” агентлиги ташкил этилди.

2020 йил 1 январдан:

100 бошли чорва ва 100 минг парранда бўлган хўжаликларда ветеринария врачи ва зоотехник штати жорий этилади;

қорамолчилик йўналишидаги хўжаликлардаги ҳамда аҳоли қарамоғидаги сигирлар селекция режасига асосан наслли буқалар уруғи билан сунъий уруғлантирилади;

туман ҳокимлари келгуси йилга озуқа экинларини жойлаштириш режасини “Ўзбекчорванасл” агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишади.

Бундан ташқари, “Адлия ахбороти” номли брифингида Оммавий ахборот воситалари вакилларига ва кенг жамоатчиликка янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари ва маҳаллалар ҳар йили 1 июнгача идоралараро кенгашларга ёзма тавсия билан бирга тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

Қўллаб-қувватлаш бўйича қарор ҳар йили 30 июнга қадар қабул қилинади.

Шунга кўра, ўқувчилар замонавий ягона мактаб формаси, асосий турдаги ўқув қуроллари, бадиий китоблар билан таъминланади. Бундан ташқари, ўқувчиларга газета ва журналларга обуна бўлишда амалий ёрдам кўрсатилади ҳамда уларнинг республика оромгоҳларида дам олиши ва саёҳатлар ташкил этилади.

Бундан ташқари, брифингда “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги Қонун, “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони, “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори, “2019 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори ҳамда Ҳукумат қарори билан Маданият марказлари тўғрисидаги намунавий низом ҳақида тушунтириш берилди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари мутахассислардан қонун ҳужжатларига оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.