Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 22.04.2019



05:17:36 (GMT +5), Сш, 23 апр 2019

Адлия вазирлиги март ойининг “энг яхши ходими”ни маълум қилди

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги март ойининг “энг яхши ходими”ни маълум қилди

Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси бош маслаҳатчиси Рашидова Нодира Илхамовна вазирлик томонидан 2019 йилнинг март ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида эътироф этилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси бош маслаҳатчиси Рашидова Нодира Илхамовна вазирлик томонидан 2019 йилнинг март ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида эътироф этилди.

Н.Рашидова иш фаолиятини 1996 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида бошлаб, 2009 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида фаолият юритиб келмоқда. У бошқарма фаолияти соҳаларига оид нотариат ва адвокатура йўналишлари бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш, уларни амалиётда қўллаш чораларини кўриш ва бу борада миллий қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиб, изланишлар олиб боради.

Шунингдек, бошқарма фаолияти йўналишидаги масалалар юзасидан ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширишда фаолдир.

Адлия вазирлиги жамоаси Рашидова Нодира Илхамовнани ушбу муваффақият билан табриклайди. Унинг келгусидаги ишларида ривож ва зафарлар тилайди.